Google Сан-Францискодаги Bay View кампусини ходимлар учун очди.
Биринчи марта компания лойиҳани бутунлай ўзи ишлаб чиқди, майдонни лойиҳалаштирди ва бинони қурди.
Энг қулай иш жойи ҳақида ходимлар ўртасида ўтказилган сўровга асосланиб, Google жамоавий ва индивидуал иш учун жойларни бир хил даражада бирлаштирган.
Ҳар бир иш жойида кўча кўриниши мавжуд, деразаларда об-ҳаво ва кун вақтига қараб очиладиган ва ёпиладиган автоматик пардалар мавжуд.
Бино ичида иккита ошхона ва еттита кафе мавжуд. Газ йўқ, фақат электр энергияси бор.
Бинонинг томидаги қуёш панеллари ва шамол станциялари 90 фоиз электр энергияси билан таъминлайди.
Ичишга яроқсиз сувга бўлган барча эҳтиёжлар кампусда ёки унинг яқинида ҳосил бўладиган суюқлик орқали қондирилади.
Ҳовузлар бутун йил давомида ёмғир сувини тўплайди ва оқава сувлар ҳожатхоналар ва ўсимликларни ювиш учун тозалаш тизимидан ўтади.
Шамоллатиш тизими ташқи ҳавонинг 100 фоизидан фойдаланади (компания маълумотларига кўра, анъанавий тизимлар тахминан 20-30 фоизни ишлатади).
Қурилиш ва безаш учун заҳарли моддаларсиз материаллар ишлатилган. Кампус геотермал қозиқлар билан иситилади ва совутилади.
Аввалроқ дунёдаги энг қиммат медиа бренд сифатида Google эълон қилингани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)