Аввалроқ Kia Sportage бешинчи авлод модели Жанубий Корея бозорида ажиотажни келтириб чиқаргани ҳақида хабар берилган эди.
Яқинда компания ушбу моделни бошқа мамлакатларда, жумладан, Ўзбекистонда ҳам сотишни бошлайди. Бу ҳақда «Дарё»нинг манбалари хабар берди.
Sportage Ўзбекистондаги саккизинчи Kia модели бўлади — ҳозир компания бу ерда К5, Seltos, Sorento, Stinger, Soul, Carnival, К8 автомобилларини сотади. Энг арзони (Soul) 268 миллион сўм, энг қиммати эса (Stinger) 770 миллион сўм туради.
Бешинчи авлод Sportage’нинг Ўзбекистонда нархлари ҳозирча маълум эмас. Бошқа мамлакатларда автомобиль 25 000 доллардан сотилади.
Аввалроқ Kia Ўзбекистондаги деярли барча моделлар нархини оширгани ҳақида хабар қилинган эди. Ўшандан бери баъзи моделлар учун нархлар яна бир бор ўзгарди. Хусусан, Sorento бир миллион сўмга арзонлашди, К5 эса 8 миллион сўмга қимматлашди.
Изоҳ (0)