Ривожланаётган бозорлар савдо ассоциацияси (Trade Association fot the Emerging Markets, EМТА) савдогарларга 6 июндан бошлаб рубль курсини Москва биржаси ўрнига аниқлаш учун WМ/Refinitiv маълумотларидан фойдаланишни тавсия қилди. Бу ҳақда ассоциация баёнотига таяниб, Bloomberg ёзмоқда.
Агентликнинг қайд этишича, бу Россия валютасининг ишончлилигига шубҳа қилган савдогарлар ишини осонлаштиради.
Бунинг сабаби эса Россия Украинада ҳарбий амалиётлар бошланганидан кейин кенг қамровли санкцияларга дучор бўлган ва капитал назорати ўрнатилган.
Ривожланаётган бозорлар савдогарлари ассоциациясига Bank of America, J.P. Morgan Chase, Credit Suisse, Deutsche Bank, Goldman Sachs, Morgan Stanley, Societe Generale, Barclays ва бошқа молия институтлари киради.
Март ойи бошида доллар курси ўзининг тарихий максималини янгилаб, 121, 5275 рублга етган эди. Бироқ шундан кейин Россия валютаси мустаҳкамлана бошлади. 11 май санасига кўра Москва биржасида доллар курси, тахминан, 70 рублни, Марказий банк курси 67, 3843 рублни ташкил қилади.
Аввалроқ рубль сўмга нисбатан тарихда энг йирик қийматда кўтарилгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)