Сирдарёда ижтимоий тармоқлар орқали террористик ғояларни тарғиб қилган бир гуруҳ шахслар ушланди, деб хабар бермоқда вилоят ИИБ матбуот хизмати.
Қайд этилишича, ДХХ Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ва вилоят ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирда Суриядаги «Катибатул Тавҳид ва Жиҳод» халқаро террористик ташкилоти аъзолари томонидан очилган «виртуал гуруҳ»га аъзо бўлиб, ундаги ақидапарастлик материалларни бошқаларга тарқатиб келган 7 киши қўлга олинган.
Ушбу фуқаролар Суриядаги жангарилар раҳнамоларининг онлайн дарсларида иштирок этиб келган ва маълум муддат ичида улардан 2 нафари (2001 йилда туғилган М.О. ва 2002 йилда туғилган М.М.) радикал ғоялар таъсирига тушиб, Сурияга чиқиб кетишга тайёргарлик кўрган.
Яшаш жойларида ўтказилган тинтув жараёнида қўлга олинганлардан жиноятга алоқадор ашёвий далиллар расмийлаштириб олинган.
Қайд этилишича, тўпланган материаллар асосида ДХХ Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)