Twitter’нинг энг катта акциядорларидан бири Саудия шаҳзодаси Ал-Валид бин Талал ал-Сауд Tesla ва SpaceX асосчиси, дунёнинг энг бой одами Илон Маскнинг ижтимоий тармоқ акцияларининг 100 фоизини сотиб олиш таклифини рад этди.
Мен Маскнинг таклифи компаниянинг ривожланиш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда Twitter’нинг ҳақиқий қийматига яқин эканига ишонмайман. Twitter’нинг энг йирик ва узоқ муддатли акциядорларидан бири сифатида мен бу таклифни рад этаман, — деб ёзди у Twitter’да.Шаҳзода ва унинг инвестиция компанияси Kingdom Holding Company Twitter’да 5,2 фоиз улушга эга.
Маск 4 апрель куни Twitter’нинг 9,2 фоиз улушини 2,89 млрд долларга сотиб олиб, компаниянинг энг йирик акциядорига айланиб олган эди.
Twitter раҳбарияти унга директорлар кенгашига киришни таклиф қилган, бироқ Маск рад жавобини берган.
Аввалроқ Илон Маск Twitter’ни сотиб олиш учун 43 млрд доллар нақд пул таклиф қилгани ҳақида хабар берилган эди. Унинг фикрича компания ҳозирги кўринишида сўз эркинлигини таъминлай олмайди.
Изоҳ (0)