«Манчестер Юнайтед» Англия Премьер Лигасининг 32-турида «Эвертон»га ютқазиб қўйди (0:1).
Бу мағлубиятдан кейин манкунианликлар АПЛ чемпионлигини қўлга киритиш имкониятини йўқотди. 31 та ўйиндан кейин «Манчестер Юнайтед» 7-ўринда бормоқда ва пешқадам «Манчестер Сити»дан 22 очко ортда.
Шу тариқа «қизил иблислар» жорий мавсумни ҳам совринсиз якунлайдиган бўлди.
Охирги марта жамоа 2017 йилда соврин қўлга киритганди — Англия Кубоги ва Европа Лигаси. «Манчестер» АПЛда 2013 йилдан бери чемпионликни қўлга кирита олмаяпти.
Жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналду 12 йил деганда мавсумни совринсиз якунлайдиган бўлди. Сўнгги бор Роналду 2009/10 йилги мавсумда клуб миқёсида соврин қўлга кирита олмаганди.
Англия Кубогида жамоа 4-босқичда «Мидлсбро» (1:1, пенальти — 7:8) тўсиғидан ўтолмаган бўлса, Чемпионлар Лигасида «Атлетико»га (1:1, 0:1) енгилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)