«Атлетико» Чемпионлар Лигаси чорак финал дастлабки баҳсида «Манчестер Сити»га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.
Шу тариқа мадридликларнинг бир ярим ойлик мағлубиятсиз сериясига барҳам берилди. «Матрасчилар» сўнгги бор 16 февралда мағлуб бўлганди. Шундан буён 8 та ўйин ўтказиб, 7 та ғалаба ва битта дуранг натижа қайд этди.
Диэго Симеоне шогирдлари «шаҳарликлар»га қарши ўйиннинг биринчи бўлимида рақиб дарвозасига бирорта зарба йўллай олмади. Бу жамоа учун антирекорд ҳисобланади. Статистика ҳисобланиши бошланган 2003 йилдан буён «Атлетико» Чемпионлар Лигаси ўйинининг биринчи бўлимида аниқ зарба бериб келаётганди.
Бунгача «матрасчилар»нинг ЕЧЛ биринчи бўлимларидаги энг ёмон натижаси 5 та зарба эди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)