Хоразм вилояти, Урганч шаҳридаги «Ёшлик кўли» дам олиш маскани кимошди савдосига қўйилди. Лот маълумотлари E-auksion порталида эълон қилинган.
Лот изоҳида ёзилишича, 2013 йилда қурилган «Ёшлик кўли» барча асосий воситалар билан савдога чиқарилган.
Ер участкасининг умумий майдони 0,07 гектар. Бинонинг умумий майдони — 777 квадрат метр. Дам олиш масканида газ, сув ва канализация тизими мавжуд эмас. Электр таъминоти эса бор.
Аукционга қўйилган дам олиш масканининг бошланғич баҳоси — 4,42 млрд сўм. Аризалар 29 апрель 09:00 га қадар қабул қилинади. Савдолар худди шу куни 10:00 да бошланади.
Аввалроқ Навоийдаги меҳмонхона ва чойхона МИБ томонидан 18,5 млрд сўмга аукционга қўйилгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)