АҚШ собиқ давлат котиби Мадлен Олбрайт 84 ёшида вафот этди. Бу ҳақда CNN хабар берган.
Мадлен Олбрайт 1997–2001 йилларда Билл Клинтон президентлик даврида АҚШ давлат котиби лавозимида фаолият олиб борган.
АҚШ давлат департаментида ишлашидан илгари Олбрайт мамлакатнинг БМТдаги доимий вакили сифатида фаолият юритган.
Аёл ташқи сиёсатда НАТОнинг кенгайишини таклиф этган, альянснинг геноцид ва миллатчилик қирғинларини тўхтатиш учун Болқондаги урушга аралашуви зарурлигини таъкидлаган, шунингдек бутун дунёда ядро қуроли тарқалишини камайтириш юзасидан мулоҳазалар билдирган.
Аввал 2021 йил октябрь ойида АҚШ собиқ давлат котиби Колин Пауэлл вафоти, шунингдек 2022 йил бошида Европа раҳбари Давид Сассоли вафот этгани ҳақида хабарлар берилган.
Изоҳ (0)