• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Нотинч уйқу: нима учун тунда уйғонамиз ва муаммони қандай ҳал қилса бўлади?

    Кечаси деярли ҳамма уйғонади, лекин ҳамма ҳам буни эслай олмайди. Мутахассис Елена Колесниченко қайси пайтда нотинч уйқу нормал ҳолат экани ва қайси ҳолларда шифокорга мурожаат қилиш кераклиги ҳақида маълумот беради.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Секин ва тез уйқу фазаларидан иборат битта уйқу цикли ўртача 90 дақиқа давом этади. Тунги уйқу пайтида бундай цикллар бир нечта бўлади — ҳар бир циклдан кейин енгил уйқу даври келади, бу даврда кўпчилик уйғонади, лекин буни сезмайди ва яна тезда ухлаб қолади.

    Ҳар бир инсон табиатан ўзига хос уйқу давомийлигига эга. Аксарият катталар кунига ўртача етти соатдан тўққиз соатгача ухлаши керак бўлса, баъзи (мутлақо соғлом) одамлар мунтазам равишда етти соатдан камроқ ухлашади. Қисқа уйқу давомийлиги кундузги уйқусизликдан фарқ қилади ва агар сиз табиий равишда олти соат ухласангиз-у кўпроқ ухлашга ҳаракат қилсангиз, уйқунгиз юзаки ва узуқ-юлуқ бўлади.

    Шунингдек, уйқуга бўлган эҳтиёж ёшга, кундалик фаолият даражасига ва соғлиққа қараб фарқ қилиши мумкин. Қуйида нотинч уйқу сабабларини кўриб чиқамиз.

    Уйқу гигиенасига риоя қилмаслик

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Кечаси уйғониб кетиш кўпинча ёмон уйқу гигиенаси туфайли юзага келади. Уйқу тун давомида бир хилда бўлмайди ва юзаки уйқу даврида ташқи таъсирларга нисбатан сезгир бўлади. Булар шовқин, ёруғлик, тегиниш, ҳарорат ва бошқа ноқулайликлар бўлиши мумкин. Шунинг учун сомнологлар муаммоси бўлган одамларга уй ҳайвонлари билан ётоқхонада ухлашни тавсия этмайди, уларнинг ҳаракати ёки чиқарган товушлари тунги уйғонишни қўзғатиши мумкин.

    Кофеин

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Кечаси уйғонишнинг яна бир сабаби қаҳва бўлиши мумкин. Кофеиннинг уйқу сифатига салбий таъсири кўпинча етарли даражада баҳоланмайди — баъзида тунги уйқуни яхшилаш учун кечки овқатдан кейин қаҳва ичишни тўхтатиш кифоя. Аммо кофеин нафақат қаҳвада, балки қора ва кўк чой, шоколад, қабул қилинган дорилар таркибида ҳам бўлиши мумкин, шунинг учун кофеинли овқатларни диетадан чиқариб ташлаш керак.

    Ҳаракат сусайиши

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Ўз-ўзини изоляция қилиш даври аниқ кўрсатганидек, кундалик фаолиятнинг пасайиши уйқусизликка олиб келади. Уйқунинг вазифаси организм ресурсларини тиклаш, агар ресурслар сарфланмаса ва чарчоқ пайдо бўлмаса, у ҳолда тикланиш учун камроқ вақт керак бўлади, шунинг учун уйқу узоқ давом этмайди. Сомнологлар жисмоний фаолиятнинг кундалик даражасига — юриш, кардиомашғулотлар, жисмоний фаолият билан боғлиқ ҳоббиларга эътибор беришни тавсия қилади.

    Стресс ва руҳий бузилиш

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Бундан ташқари, уйқу сифатига ташвиш ва стресс ҳам таъсир қилади, бунда асаб тизимининг гиперактивацияси содир бўлади, натижада уйқу сезгир ва юзаки бўлади. Шунингдек, тўй, лавозимда кўтарилиш, катта пул мукофоти каби ижобий воқеалар ҳам уйқуни бузадиган стресс бўлиши мумкин. Безовталик билан курашиш, стрессга чидамлилик кўникмаларини эгаллаш учун психотерапевтга кўриниш лозим.

    Депрессия — уйқу бузилиши билан характерланадиган яна бир кенг тарқалган ҳолат. Кўпинча депрессияда эрта уйғониш кузатилади. Агар бир вақтнинг ўзида тушкун кайфият, айбдорлик ва қадрсизлик ҳисси, асабийлашиш ва заифлашиш билан бирга бўлса, психиатр-психотерапевтга ташрифни кечиктирманг.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Қуйидаги тавсияларга эътибор бериб, уйқу ҳолатини мустақил равишда яхшилашга ҳаракат қилиш мумкин:

    • ухлайдиган жой қулай бўлиши керак. Қаттиқ юзада ухлаш соғлиқ учун фойдали эканини эшитгандирсиз — баъзилар ҳатто тахтали каравотда ёки полда ухлайди. Лекин бу ҳар доим ҳам тоғри бўлавермайди. Юмшоқ тўқималарнинг ҳаддан ташқари сиқилиши, оёқ-қўллар, бўйин, бел оғриғи ва уйқу пайтида ноқулайлик туфайли нотинч уйқу юзага келади. Қаттиқ тўшакда ухлаш фақат шифокор тавсияси ва тиббий сабабларга кўра бўлиши, қолган барча ҳолларда пружинали, юмшоқ ва қулай матрасда ухлаш керак.
    • ётоқхонадаги қоронғиликка эътибор беринг. Бунинг учун қалин қора пардалар керак бўлади, хоҳшингизга қараб уйқу ниқобидан фойдаланишингиз ҳам мумкин.
    • яхши уйқу учун тинчлик зарур. Ётоқхонага шовқин ўтказмайдиган замонавий икки қаватли деразалар қўйган маъқул.

    Мавзуга доир:

    • Баҳор мавсумида организм учун керак бўлган витамин ва минераллар
    • Қалқонсимон без саломатлигини яхшилайдиган 11 маҳсулот
    • Тишлар саломатлигига путур етказадиган кундалик одатлар
    • Кунни тўғри бошлашни истаганлар учун 10 та тавсия

    16.03.2022, 09:28   Изоҳ (0)   20018
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сули ёрмасини қандай маҳсулотлар билан истеъмол қилиш мумкин?

    15.03.2022, 15:42

    Остеохондроз нима ва у билан қандай курашиш мумкин?

    14.03.2022, 13:50

    Картошканинг инсон саломатлиги учун қандай фойдалари бор?

    14.03.2022, 12:51

    Оч қоринга ичиш тавсия этилмайдиган 4 та ичимлик

    14.03.2022, 09:48

    Баҳор мавсумида организм учун керак бўлган витамин ва минераллар

    13.03.2022, 21:30

    Қалқонсимон без саломатлигини яхшилайдиган 11 маҳсулот

    12.03.2022, 20:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.