Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 15 мартда амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 34,97 сўмга кўтарилиб, 11 033,03 сўмни ташкил қилди. Евро 53,80 сўмга кўтарилиб, 12 116,47 сўм бўлди. Рубль 3,02 сўмга кўтарилиб, 97,81 сўм бўлди.
Бундан аввал долларнинг расмий курси 40,70 сўмга кўтарилиб, 10 998,06 сўмни ташкил қилганди. Тижорат банкларида эса 14 март куни доллар курси 11 050 сўмдан ошди. Ҳисоб палатаси прогнозига кўра, 2022 йилда ушбу валюта курси 11 300 сўмгача кўтарилиши мумкин.
Изоҳ (0)