Украина президенти Владимир Зеленский украиналикларига қилган навбатдаги видеомурожаатида «гуманитар фалокат» жумласи бошқа бир икки сўз «Россия Федерацияси»нинг синонимига айланиб қолганини таъкидлади.
Ўтган тунда ва тонгда босқинчилар, ўзларининг сўзларига кўра, Черниговадаги сув қувурини қуролдан тозалаш ишларини олиб борган. Шаҳар сувсиз қолган. Сув таъминотини тиклаш учун барча чораларни кўрамиз. Сумск, Киев, Донецк вилоятларининг айрим қисмлари доимий ҳаво зарбалари туфайли электр таъминотидан узилган, иситиш, газ, сув борасида ҳам муаммолар мавжуд. Бу гуманитар фалокат.Шунингдек, Зеленский Россия ҳукуматининг Суриядан кўнгиллиларни Украинага олиб келиб урушга жалб қилиш борасидаги режаларига муносабат билдирган.Владимир Зеленский
Россия қўшинлари украиналикларга мана шунақа муносабатда бўлмоқда. Донбассга эътибор ҳам шундай, улар рус тилида сўзлашадиган одамларга Москванинг «ҳимояси» ҳақида гапиришган, «оламга жар солишганди». Ракеталар, авиабомбалар, артиллерия. Ана энди ҳудудда ким қайси тилда сўзлашаётганини, қайси черковга бораётгани, қайси партияга овоз берганини умуман фарқламайдиган суриялик ёлланма жангчилар урушга кириши мумкин. Улар урушга, бегона заминга «ўлдириш» учун келади.Аввал Украинанинг бошқа давлатларни «Мир» карталарига хизмат кўрсатишни тўхтатишга чақиргани, АҚШ Сенати Украинага 13,6 миллиард доллар ажратишни маъқуллагани, Макрон уруш шароитида Украинанинг Европа Иттифоқи аъзолигини олишига қарши чиққани, Зеленскийнинг дастлаб барча украиналикларга қуролдан фойдаланишга рухсат берувчи қонунни, кейинроқ эса Украинадаги Россия мулкини компенсациясиз мусодара қилиш тўғрисидаги қонунни имзолагани ҳақида хабарлар берилган.Владимир Зеленский
Россия—Украина урушига оид тезкор, ишончли янгиликлар ва маълумотларни «Дарё»нинг Live саҳифаси орқали кузатиб боринг → @Daryo_Live
Изоҳ (0)