10 март куни пойтахтдаги «Яккасарой» тўйхонасида Сариқ бола тахаллуси билан танилган актёр Жаҳонгир Хўжаев ҳамда актриса Асал Абдуллаеванинг никоҳ оқшоми бўлиб ўтди. Тўйда ўзбек шоу-бизнесининг энг таниқли вакиллари: актёр, актриса, хонанда ҳамда вайнерлар иштирок этди.
Мавлуда Асалхўжаева Instagram’даги саҳифаси орқали жиянининг тўйидан қайноқ видеоларни улашиб турди.
Куёвнавкарда «Аристократлар» кулги жамоасининг йигитлари иштирок этди.
Келин-куёвни тўйхонада анъанавий тарзда Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров «Келибди» қўшиғи билан қарши олди. Ундан кейин эса меҳмонларни Ёрқинхўжа Умаров, Улуғбек Раҳматуллаев, Алишер Файз ва бошқа таниқли хонандалар шўх тароналари билан хушнуд этди.
Жаҳонгир Хўжаев тўйида отасига машина калитини топширди, онаси ва қайнонасига эса Малика Равшанованинг «Бу менинг онам» қўшиғи садолари остида гулдаста тақдим этди.
Изоҳ (0)