Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Наманган шаҳрида жойлашган «Чорсу» деҳқон бозоридаги ошхоналарнинг бирида ёнғин чиқди. Бу ҳақда Наманган вилояти ФВБ матбуот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram

Кадр: Telegram

Маълум қилинишича, Наманган шаҳар ФВБга «Чорсу» деҳқон бозори ҳудудидаги ошхоналардан бирининг ертўласида ёнғин чиққани тўғрисида хабар келиб тушган.

Воқеа жойига 2 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб келган. Маълум қилинишича, ёнғин катталиги сабаб қўшимча ёнғин-қутқарув автомашиналари жалб этилган.

Ҳозирда ёнғинни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

«Ёнғин сабаби, зарари аниқланади ва қўшимча маълумот тақдим этилади», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Тошкентдаги хонадонда телефон қувватлаш мосламасидан ёнғин чиққани, Олтиариқдаги массажхонада ёнғин содир бўлгани, Сергелидаги автосалонда юз бергани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Юзга тушган чандиқ, қулдорларга қарши кураш ва театрда отиб кетилган президент — Линкольн. Халқ орасида энг машҳур АҚШ президенти тақдири
Маҳаллий
Фото: Туркия президенти инаугурациясида иштирок этган Шавкат Мирзиёев
Саломатлик
Ҳамма билиши керак: умуртқа поғонаси чурраси борлигидан дарак берадиган 3 та белги