• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Самарқандда табиий офат туфайли 1439 та хонадон электр энергиясиз қолди. Масъуллар муаммо бартараф этилаётганини айтмоқда

    «Дарё»га Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманидаги Челак қишлоғида яшовчи фуқаролар мурожаат қилиб, 5 март куни соат, тахминан, 21:00 да электр энергиядаги авария сабаб қишлоқ аҳолиси электрсиз қолганини маълум қилди.

    Фото: Telegram

    Фото: Telegram

    «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев мазкур воқеа тафсилотларини ўрганди.

    Маълум бўлишича, икки-уч кундан буён Пайариқ туманида шамол ва кучли ёмғир кузатилгани боис бир нечта маҳаллада электр таъминотида узилишлар бўлган. Шунингдек, шамол айрим уйларнинг том қисмига ҳам зарар етказган.

    «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган «Фитрат» МФЙ фуқароларининг маълумот беришича, 5 март куни электр энергиясида узилиш бўлганида ҳеч қандай табиий офат бўлмаган.

    Фото: Telegram

    Фото: Telegram

    «Бу табиий офат эмас, шамол уч кун олдин бўлган эди. Симлар ва симёғочлар эскирган. Авария натижасида одамларнинг телевизори, музлаткичи ва бошқа электр буюмлари куйиб кетди. Оддий халққа битта телевизор олиш қанча қийинлигини ўзингиз биласиз», — дейди «Фитрат» МФЙ фуқароларидан бири.

    Айни пайтда «Фитрат» МФЙ раиси ишдан бўшаган. Шу сабабли мазкур маҳаллада фаолият юритувчи ҳоким ёрдамчиси Зуҳриддин Абдувосиевнинг бу ҳақдаги фикри билан қизиқдик.

    «Табиий офат-да. Ёғингарчиликлар бўляпти. Бу ҳолат фақат бизнинг қишлоғимизда эмас, кўп жойларда — беш нафар ҳоким ёрдамчиси ҳудуди бўлган 20 та қишлоқда кузатилди. Бу фақатгина бизнинг қишлоғимизда бўлганида, вазиятни тушунтириб берардим. Ҳозир электр корхонаси ходимлари тармоқларни улаяпти», — дейди Зуҳриддин Абдувосиев.

    Фото: Telegram

    Фото: Telegram

    Пайариқ туман электр тармоқлари корхонаси раҳбари Бахтиёр Усмоновнинг таъкидлашича, ҳақиқатан ҳам 5 март куни, тахминан, соат 20:30 да табиий офат ва ёғингарчилик сабабли қисқа туташув бўлган. 200 метр электр сими узилган. Натижада тумандаги «Фитрат» МФЙ да 445 та, «Уймовут» МФЙда 531 та, «Сарбозор» МФЙда 463 та хонадон электр энергиясидан узилиб қолган.

    «15 та рақамли трансформаторда электр энергияси узилгани сабабли Челакка электр токи етказиб берувчи подстанцияда юқори кучланишли авария бўлган. Мазкур ҳолат бўйича Пайариқ туман электр тармоқлари корхонаси тезкор таъмирлаш гуруҳи томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Юзага келган ноқулай ҳолат сабабли туман электр тармоқлари корхонаси фуқаролардан узр сўрайди», — дейди Бахтиёр Усмонов.

    Мавзуга доир: 

    • «Ҳоким бува, светни ёқинг, биз совқотяпмиз» — Уйида чироқ ўчган қашқадарёлик бола масъулларга мурожаат йўллади
    • «Электр энергиясининг ўчиши биз учун имтиҳон бўлди, афсуски, бундан ўтолмадик»­­­­ — пойтахт туманлари ҳокимлари светсиз иш куни қандай ўтгани ҳақида

    06.03.2022, 22:54   Изоҳ (0)   30780
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда тўрт эгизак — уч ўғил ва бир қиз туғилди

    06.03.2022, 21:53

    Шавкат Мирзиёев «Оқила аёллар» ҳаракатини ташкил қилишни таклиф этди

    06.03.2022, 21:23

    Тошкентдан Екатеринбург шаҳрига қўшимча авиақатновлар амалга оширилади

    06.03.2022, 20:43

    Наманганда миллий маданий марказларга жами 200 миллион сўмлик сертификатлар топширилди

    06.03.2022, 19:45

    Сирдарё ва Сурхондарёда жами 4 млрд сўм кредит маблағларини талон-торож қилган раҳбарлар ушланди

    06.03.2022, 19:20

    Фарғонада эр келишмовчилик сабаб ҳомиладор аёлини каналга итариб юборди. Аёл тирик қолди, эр жазоланди

    06.03.2022, 17:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 1 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:00

    Уоррен Баффет 6 млрд долларлик Berkshire акцияларини хайрия қилди

    Дунё | 1 июл, 22:40

    Тошкент архитектура-қурилиш университетида дуал таълим жорий этилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 22:25

    3 йил давомида уйдан чиқмаган эркак ахлат ва чиқиндилар уюми орасидан топилди

    Дунё | 1 июл, 22:14

    “Куннинг камида 2-3 соатини салқин хонада ўтказинг”. ЖССТ аномал иссиқда аҳолига зарур бўлган тавсиялар берди

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:55

    АҚШ соғлиқни сақлаш вазири америкаликларни дунёдаги энг касал миллат деб атади

    Дунё | 1 июл, 21:45

    “Ёшлар Иттифоқи” қуриб битказган “Аср қурилиши” — БАМ тарихи

    Дунё | 1 июл, 21:35

    WP: Маск рақобатчиларнинг махфий маълумотларига кириш имкониятига эга бўлган

    Дунё | 1 июл, 21:25

    “Фаолиятим давомида мен ҳеч қачон баҳона қилмаганман”. Чалхонўғлу – Лаутаронинг сўзларига жавоб берди

    Спорт | 1 июл, 21:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.