Фарғона водийси вилоятлари бўйлаб ҳаракат қилувчи Қўқон—Андижон—Қўқон шаҳарлараро йўловчи поезди ҳаракати йўлга қўйилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар берди.
Маълум бўлишича, электропоездлар 2022 йилнинг 1 мартидан ҳаракатлана бошлаган.
Поездлар ҳафтанинг сешанба, чоршанба, пайшанба, жума, шанба ва якшанба кунлари Қўқон—Андижон—Қўқон шаҳарлараро йўналишида йўловчиларга хизмат кўрсатади.
Тонгги 05:00 да Қўқондан ҳаракатланишни бошлаган электропоездлар 16 та станцияда тўхтаб, Андижонга кириб боради.
Андижондан соат 14:12 да ҳаракатланадиган поезд соат 19:19 да Қўқон шаҳрига қайтиб келади.
Изоҳ (0)