Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларга огоҳлантириш билан чиқди.
Агентлик хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида ҳеч қандай зиддиятли вазиятларни келтириб чиқармаслик, қуролли тўқнашувлар ва ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмаслик, провокация ва алдовларга учмаслик, осон пул топиш илинжида митинг ва намойишларда иштирок этмасликка чақиради.
Шунингдек, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги қуйидаги умуминсоний нормаларга риоя этишни сўрайди:
- Бошқа давлатлар ички ишларига аралашмаслик;
- Ҳар хил чақириқлар ва оқимларнинг алдовларига ишонмаслик;
- Ҳеч қандай зиддиятли ва қуролли вазиятларга аралашмаслик;
- Ўқотар қуролларни қўлга олмаслик ва улардан фойдаланмаслик;
- Вазиятни чигаллаштирувчи ҳеч қандай шиорларни тарғиб қилмаслик;
- Низолашаётган тарафларнинг байроғи, мадҳияси, рамзлари ва шиорларини ишлатмаслик;
- Нейтрал позицияда бўлиш тавсия қилинади.
Изоҳ (0)