Рубль халқаро савдоларда ўз қийматининг 41 фоиздан кўпроғини йўқотиб, доллар ва еврога нисбатан тарихий минимал даражага тушиб кетди. Бу ҳақда Халқаро биржалардан маълум бўлди.
Душанба куни, 28 февраль эрталаб доллар курси 117 рублдан, евро курси 132 рублдан ошди. Айирбошлаш пунктларида 1 доллар 130 рублдан сотилмоқда.
Мамлакатнинг Украинага бостириб кириши ортидан Россия активлари кескин тушиб кетди.
Душанба куни қимматли қоғозлар нархлари ҳам пасайди. Стратеглар санкциялар кучга киргач, минтақа банкларига янги босим бўлишини айтмоқда.
Россия Марказий банки, агар санкциялар муваффақиятли бўлса, рублни ҳимоя қила олмаслиги таъкидланмоқда.
Аввалроқ рублнинг сўмга нисбатан қиймати сўнгги икки йил ичида энг паст даражага тушиб кетгани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)