• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12496.94
    • RUB159.38
    • EUR14405.22
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон Фанлар академияси ҳам тиббиёт фанлари доктори Зарифбой Ибодуллаевнинг мурожаатига муносабат билдирди

    Ижтимоий тармоқларда тиббиёт фанлари доктори Зарифбой Ибодуллаевнинг 19 февраль куни Ўзбекистон илм-фани тобора жар ёқасига яқинлашиб бораётгани айтилган, ўзбек олимлари ва илмий жамоатчиликка мурожаати акс этган видеолавҳа тарқалди. Видео юзасидан Ўзбекистон Фанлар академияси муносабат билдирди.

    Қуйида муносабатни тўлиғича тақдим этамиз.

    Тиббиёт академияси профессорининг ижтимоий тармоқларда илмий жамоатчиликка мурожаат билан чиқишини сўнгги йилларда мамлакатимизда олиб борилаётган демократик ислоҳотларнинг натижаси, деб қараш мумкин. Илгари бундай чиқишлар қилишни хаёлга ҳам келтириб бўлмаслигини мурожаат муаллифининг ўзи ҳам яхши билса керак.

    Мақола муаллифи, «куйинчаклик» билан етарли даражада асосланмаган шахсий хулосасини ижтимоий тармоққа чиқиб, жар солиши, назаримизда, илмий этикага тўғри келмайди.

    «Келинг, ҳақиқатга тик қарайлик! Ўзбекистон илм-фани тобора жар ёқасига яқинлашмоқда», деб ёзади муаллиф. Бироқ мазкур фикрни асословчи бирор факт келтирмайди. Агар реал фактларга, мавжуд статистика ва рақамларга суянадиган бўлсак, сўнгги беш йилда Ўзбекистон илм-фани янги поғонага кўтарилаётгани, аниқ ва ижтимоий-гуманитар фан кесимларида олимларимиз, айниқса, ёшлар катта муваффақиятларга эришаётганининг гувоҳи бўламиз.

    «Илмга кириб келаётган ёш олимлар орасида плагиатлик авж олди» деб ёзади олим. Агар муаллифнинг фикри асосли бўлса, ўз иддаосига аниқ далиллар келтириши лозим ва бу фактлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси ҳамда тегишли ташкилотлар томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

    Кейинги жумлада: «Илм қила оладиган ходим ҳам, қила олмайдигани ҳам диссертация ёқлашга ундалмоқда», дейилган.

    Бугунги кунда мамлакатимизда ҳеч кимни илм қилишга мажбуран ундашга ҳожат йўқ. Тўғри, бундан олти-етти йил муқаддам илмий ташкилотларда олимлар олаётган маош арзимас бўлганлиги сабабли илмга ёшларнинг кириб келиши, илмни давом эттириши катта бир муаммога айланган эди. Бироқ сўнгги йилларда шароит тамомила ўзгарди. Илмга кўплаб ёшлар ўз ихтиёри билан кириб келмоқда. Бугун илмий даражага эга бўлган олимларнинг маошига 30-60 фоизлик устамалар тўланаётганлиги боис кимгадир илмий иш ёқлайсан, дейишга ҳожат қолмади. Аксинча, имкониятдан фойдаланган ҳолда илмий ташкилотларда илмий даражага эга бўлиш суратлари ўсмоқда, бу ҳам табиий жараён.

    Мақолада «Мана 30 йилдирки, ҳеч ким кафедралар моддий-техник базасини яхшилаш ҳақида қайғурмайди ёки ёлғондан қайғуради. Демоқчиманки, 30 йилдан буён бизга ваъдалар берилади, бироқ кафедра ва илмий лабораториялар анжомлари эскиргандан эскириб боряпти», деб ёзилади.

    Агар муаллиф сўнгги йилларда илмий ташкилотларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун давлат бюджетидан қанча маблағ ажратилаётгани, яратилаётган шарт-шароитлар билан яхшироқ танишиб чиқишга ҳаракат қилганда эди бу мурожаатни ёзмаган бўлар эди.

    Биргина Фанлар академиясига сўнгги 3 йилда давлат бюджетидан деярли 800 млрд сўм ажратилган. Олимларнинг маоши эса қарийб икки ярим баробарга оширилган. Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасалари ходимларининг ойлик маошлари тўлиқ бюджетдан молиялаштиришга ўтказилди.

    Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил 20 апрелдаги «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2909-сон қарорига мувофиқ 53 та олий таълим муассасаларининг 400 та ўқув лабораторияларини замонавий ўқув-лаборатория ускуналари билан босқичма-босқич жиҳозлаш белгиланди ва бунга 17 млн 600 минг АҚШ доллари сарфланиб, 112 та ўқув лабораториялари ташкил қилинди ҳамда жиҳозланди.

    Бундан ташқари, 2019—2022 йилларда 11 млн АҚШ доллари қийматида 7 та олий таълим муассасалариаро илмий-тадқиқот лабораториялари ташкил қилинди.

    Шунингдек, Фанлар академиясининг Математика, Иммунология ва инсон геномикаси, Ўсимлик моддалари кимёси, Астрономия каби илмий ташкилотларининг нафақат моддий-техник базаси мустаҳкамланди, балки бугунги кунда дунёдаги энг замонавий илм масканлари билан тенглаша оладиган муассасага айланди.

    Муаллиф охирги йилларда математика ва физика, кимё-биология фанларини ривожлантириш борасида қабул қилинган президент қарорлари билан таниш бўлганида ушбу қарорларнинг матнидан илм-фан соҳасидаги мавжуд муаммолар президентимиз ва Фанлар академияси томонидан очиқ, атрофлича муҳокама қилингани ва улар ўз ечимини топаётганидан хабардор бўлар эди.

    Мақолада «Илмий-амалий фалокат ёки Сардобада олимлар нима иш қилишди?» мазмунида ... Фанлар академияси ходимларини тулки ва кўрсичқон инини излаб топишга юборишган. Бу воқеани мисли кўрилмаган бедодлик ва шармандалик деб ҳисоблаймиз. Бундайлар учун на олимнинг, на илм-фаннинг қадри бор», деган фикрлар билдирилган.

    Эътибор қаратайлик, албатта, юртимизда юз берган ҳар қандай табиий ёки техноген фожиага Фанлар академиясининг олимлари бефарқ бўлмаган. Шунинг учун юзага келган ҳолатни атрофлича ўрганиш, унинг оқибатида етган талафотларни бартараф этиш ҳамда келгусида бўлиши мумкин бўлган шундай фожиаларнинг олдини олиш бўйича Фанлар академиясининг олимлари эксперт сифатида ўз фикрларини билдирган. Масалан, қуриб қолган Орол денгизи тубини кўкаламзорлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ва ёндош ҳудудларга Фанлар академиясининг бир гуруҳ олимлари уюштирган илмий-амалий сафарлар ва уларнинг тавсияларини келтириш мумкин.

    Муаллиф танқид қилган Сардоба сув омборида юз берган фалокатнинг сабабларини ўрганиш масаласига қатор олимлар, хусусан, зоологлар, иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги, материалшунослик, механика каби турли йўналишдаги мутахассислар ҳам жалб этилган. Демак, ёритилаётган масала ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлмаган айрим манбалар асосида Фанлар академияси олимларининг фаолиятига ноҳолис ва юзаки баҳо бериш тўғри эмаслигини эслатиб ўтамиз.

    «Фанлар академияси менинг фикримча аллақачон қариялар уйига айланган», деб ёзади муаллиф. Аслида 2016 йил кесимида Фанлар академияси тизимидаги фан докторларининг ўртача ёши 67 фан номзодлари эса 58 ёшни ташкил этган бўлса, бугунги кунга келиб, мамлакатимизда илм-фанга кўрсатилаётган эътибор, моддий қўллаб-қувватлашлар натижасида ёшларнинг илмга кириб келиши ҳам кескин ортди. Фикримизни яна рақамлар билан асослаймиз, 2022 йил январь ҳолатига кўра, Фанлар академиясида фан докторларининг ўртача ёши 63 фан номзоди/фалсафа докторлари эса 50 ёшни, умумий ходимларнинг ўртача ёши эса 45 ёшни ташкил этмоқда. Сўнгги беш йил кесимида давлат раҳбари томонидан илм-фанга кўрсатилаётган эътибор, моддий рағбат сабаб стажёр-тадқиқотчилик, таянч-докторантурани ташкил этилгани, докторантурага квота 2 баробар ортгани бунинг яққол мисоли бўлади.

    «Бирорта оламшумул янги кашфиёт йўқ!», деб қўшимча қилади муаллиф. Бундай иддаодан олдин ҳеч бўлмаганда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда бериб борилаётган илмий янгиликлар билан танишиб бориш керак. Масалан, 17 февраль куни эълон қилинган «Янги юлдуздан – Кофирқалъагача. Ўзбек олимларининг сўнгги ўн йилликдаги энг муҳим 10 кашфиёт ва ихтиролари» мақоласини эътиборингизга ҳавола қиламиз ва қўшимча қилиш мумкинки, илмий ишларнинг натижалари ҳақидаги батафсил маълумотларни кичик бир мақолага сиғдириш қийин.

    Аслида профессор, илм соҳаси вакили сифатида Фанлар академиясида чоп этилаётган 20 дан ортиқ илмий журналлар, шунингдек, ФА олимларининг нуфузли халқаро илмий нашрларда эълон қилаётган илмий ишларидан хабардор бўлиши керак эди.

    Шунингдек, Фанлар академиясининг расмий веб-сайти орқали ҳам тизимда олиб борилаётган илмий янгиликлар ва ислоҳотлар билан мунтазам танишиб бориш мумкин.

    Фанлар академияси ўз тизимида етишиб чиққан олимлари билан чиндан фахрланади. Бу олимларни билган, таниган, ҳурмат қилган, ўзини зиёли санаган одам Фанлар академиясига, илм-фанга қараб тош отмайди. Қолаверса, Фанлар академияси оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлардаги пиар билан эмас, узоқ йилларга мўлжалланган фундаментал фан билан шуғулланади. Фундаментал фанда эса натижага эришиш учун маълум бир вақт талаб этилади.

    Ҳозирги кунда ҳам Фанлар академиясида самарали фаолият олиб бораётган ва дунё миқёсида танилган олимлар талайгина. Уларни санаб ўтишга битта мақоланинг ҳажми камлик қилади. Далилларимиз асосли бўлиши учун атиги битта мисолни келтирамиз.

    Академик Ш.Аюпов раҳбарлигида фаолият юритаётган Фанлар академиясининг V.И.Романовский номидаги математика институти математика фанини ривожлантиришда математик тадқиқотларнинг жаҳон даражасида эътироф этилган марказлардан бирига айланганини таъкидлаш лозим. Институтда математика соҳасида илмий мактаблар шаклланди ва улар муваффақиятли ривожланмоқда. Қатор математиклар эса нуфузли Бутунжаҳон фанлар академияси (ТWАС) аъзолигига сайланган. Бонн, Кембриж, Париж, Сеул, Сантьяго де Компастела университетлари ва бошқа илмий марказларнинг олимлари билан биргаликда қўшма илмий лойиҳалар амалга оширилмоқда. Бугунги кунда илмий ходимларнинг ўртача ёши 47 ёшни ташкил этмоқда. Институт учун энг замонавий бино қуриб берилди.

    Булар хамир учидан патир холос. Демак, Фанлар академиясини «ухлашда» ва «янги Яҳё Ғуломовлар»нинг йўқлигида айблашдан олдин «уйқудан уйғониш»ни ва илмий соҳада эришилаётган ютуқлар билан, ҳеч бўлмаганда, кундалик берилаётган янгиликлар орқали танишиб чиқишини тавсия қиламиз.

    Муаллифнинг бу мурожаатни ёзишдан асл мақсади бошқа экани, кейинги жумлалардан янада ойдинлашади: «Ахир бундай инсонлар сизлар ёмонлайдиган Совет Ўзбекистонида етишиб чиққан эди-ку».

    Фанлар академиясида ҳеч бир олим муаллиф урғулаётгандек, «Совет Ўзбекистони»ни ёмонламаган, қоралаб мақолалар ёзмаган. Фақат шўро тузуми сиёсатини қоралаган, бунинг фарқига бориш керак.

    Кейинги вақтларда қўшни давлат ҳамда Собиқ иттифоқ мамлакатларида бўлиб ўтаётган воқеалар оқимига назар ташлайдиган бўлсак, муаллиф бу каби саволларни бекорга ўртага ташламаётганини сезиш унчалик қийин эмас. Собиқ иттифоқ давридаги ҳаётни улуғлаш, унга маҳлиё бўлиш ва яна қайтиб ана шу иттифоқ таркибига киришга ундашга чақирувчи бундай мурожаатлар олдин ҳам бўлган, бундан кейин янада авж олиши эҳтимолдан холи эмас.

    Муаллиф мурожаатидаги «Нега шундай муқаддас юрт тақдирини бир ҳовуч лаганбардор, коррупционэр ва халқ олдида бир пуллик обрўси йўқ баъзи ҳоким ва вазирларга топшириб қўйдик» каби жумлалар нафақат ўзбекона одоб-ахлоқ маданияти, балки мавжуд меъёрий қонунларга ҳам зид келадики, бу иддаони муаллиф ё аниқ фактлар асосида исботлаб бериши ёхуд қонун олдида жавоб беришига тўғри келади.

    Назаримизда, унинг бу каби мурожаатнома билан чиқишидан олдин мамлакатимиздаги мавжуд қонунлар билан яхшилаб танишиб чиқишини, асоссиз туҳмат, жамоатчилик олдида беобрў қилиш учун жавобгарлик белгиланганини унутмаслик кераклигини эслатиб қўйишни жоиз деб биламиз.

    Эътиборли жиҳати, бирор муаммони кўтариб чиқиш, камчиликни кўрсатиш осон, лекин негадир профессор ўз чиқишларида муаммони кўтарган-у, унга ечимни таклиф қилмаган. Илм-фан соҳасининг вакили ўлароқ фан ривожи учун ўзи бирор янгилик қилганми, деган савол табиийки барчада уйғонади.

    Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ахборот хизмати

    Мавзуга доир: Инновацион ривожланиш вазирлиги профессор Зарифбой Ибодуллаевнинг мурожаати юзасидан баёнот берди

    24.02.2022, 23:01   Изоҳ (0)   14286
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жиззахда фуқарони 20 минг доллар эвазига Мексика орқали АҚШга юбормоқчи бўлган шахс ушланди

    24.02.2022, 22:37

    Андижон ҳокими давлатга 1,7 млрд сўм зарар етказганликда айбланиб, депутатлик дахлсизлигидан маҳрум бўлиши мумкинлиги айтилганди. Шаҳар ҳокими прокурорга таяниб, б...

    24.02.2022, 22:22

    «Мирзо Улуғбек» метро бекатида эркак ўзини поезд тагига ташлади

    24.02.2022, 22:02

    Сергелидан Қўйлиққа олиб борувчи кўприк номаълум муддатга ёпилди

    24.02.2022, 21:53

    Украинада айни вақтда қанча Ўзбекистон фуқароси борлиги маълум қилинди

    24.02.2022, 21:37

    Самарқандда танишининг видеоларини тарқатиб, шарманда қилмаслик учун 2 минг доллар сўраган она-бола ушланди

    24.02.2022, 21:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Туркияда 8-қаватдан тушиб кетган сайёҳ ўлиб, сўнгра тирилди

    Дунё | 22 июн, 23:50

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Ювентус” Марокаш клубини йирик ҳисобда мағлуб этди (видео)

    Спорт | 22 июн, 23:24

    Хитойда чивиндек келадиган ҳарбий дрон ишлаб чиқилди (видео)

    Дунё | 22 июн, 23:05

    Суриядаги черковда худкуш террорчи ўзини портлатди (видео, фото)

    Дунё | 22 июн, 22:39

    Суперлига. “Пахтакор” “Қўқон-1912”ни, “Шўртан” “Сурхон”ни мағлуб этди

    Спорт | 22 июн, 22:33

    Эрон олий раҳнамоси ўз ўлими эҳтимолига ворисларини танлади — NYT

    Дунё | 22 июн, 22:06

    АҚШ ҳужумига жавобан Эрон Ҳормуз бўғозини ёпмоқчи. Бу нимани англатади? 

    Дунё | 22 июн, 21:28
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.