Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси 18 февраль куни бўлиб ўтди. Унда Туризм ва маданий мерос ҳамда Спортни ривожлантириш вазирликларини ташкил этиш масаласи кўриб чиқилди.
Унга кўра, Туризм ва маданий мерос вазири лавозимига Азиз Абдуҳакимов номзоди кўриб чиқилди ва маъқулланди.
Шундан кейин депутатлар Спортни ривожлантириш вазири лавозимига Адҳам Икромов номзодини кўриб чиқди ва маъқуллади. Икромов 2017 йилдан бери Савдо-саноат палатасига раислик қилиб келади.
Маълумот учун, 2021 йилнинг июнь ойида президент фармонига асососан Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси негизида Туризм ва спорт вазирлиги ташкил қилинган ва унга Азиз Абдуҳакимов вазир этиб тайинланганди.
Изоҳ (0)