• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда энди ногиронлиги бор шахсларга бир хил миқдорда — 622 минг сўм нафақа тайинланади

    Шавкат Мирзиёев ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларини янада кучайтиришга қаратилган фармонни имзолади. Бу ҳақда Молия вазирлиги хабар қилди.

    Фармонга асосан ногиронлиги бўлган шахслар, айниқса, доимий парваришга муҳтож бўлган болаларни парваришлаётган оилаларни давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимида янги ёндашув жорий этилган. Хусусан, 2022 йилнинг апрель ойидан бошлаб ногиронлиги бўлган шахсларга тайинланадиган нафақалар миқдори бир хил бўлади. Янги доимий парваришга муҳтож ногиронлиги бўлган болаларни парвариш қилувчи шахсларга янги нафақа жорий этилади.

    Қайд этилишича, аввалги тартибда болаликдан ногирон бўлган шахсларга 622 минг сўм, ҳаёти давомида ногирон бўлиб қолган шахсларга 440 минг сўм миқдорида нафақа тўлаб берилган.

    Эндиликда ногирон бўлиб қолиши муддатидан қатъи назар, ногиронлиги бўлган шахсларга бир хил миқдорда — 622 минг сўмга тенг нафақа тайинлаб борилади. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 49 минг нафар ногиронлиги бўлган шахслар учун нафақа 41 фоизга ошади. Мазкур чорани амалга оширишга 2022 йилга қўшимча 81 миллиард сўм ажратилади.

    Шунингдек, тизимнинг ижтимоий адолатлилигини сақлаб қолиш мақсадида ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа миқдоридан паст бўлган ногиронлик пенсиялари миқдори 622 минг сўмгача етказилади. Ногиронлик пенсиясини олувчи 133 минг шахсларнинг пенсия миқдори ўртача 29 фоизга ошади. Мазкур чорани амалга оширишга 2022 йилда қўшимча 140 миллиард сўм Пенсия жамғармаси ҳисобидан ажратилади.

    Янги тартибга кўра, доимий парваришга муҳтож бўлган 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болаларни парвариш қилувчи ота-оналарга минимал истеъмол харажатлардан кам бўлмаган миқдорда (500 минг сўм) ногирон бола парвариши учун янги нафақа жорий этилади.

    Мазкур нафақа фармон билан тасдиқланган ўзгалар парваришига муҳтож бўлган 18 ёшгача болаларнинг касалликлари рўйхатидан келиб чиқиб тайинланади. Натижада дастлабки ҳисоб-китобларга асосан, 30 мингдан ошиқ ногиронлиги бўлган болаларни парвариш қилувчи оналар учун давлат бюджетидан 2022 йилда қўшимча 157 миллиард сўм ажратилади.

    Мавзуга доир:

    • Ўзбекистонда энди ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган шахсларга ногиронлик мақоми қўшимча текширувлар ўтказилмасдан муддатсиз даврга белгиланади
    • Ўзбекистонда ногиронлиги бор шахсларни ишга қабул қилганларга субсидия берилади
    • Ўзбекистонда ҳар йили 500 нафаргача ногиронлиги бўлган ёшларга субсидия ажратилади

    17.02.2022, 22:34   Изоҳ (0)   49504
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев 2022 йилги Наврўз байрамига тайёргарлик кўриш ва уни нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади

    17.02.2022, 22:10

    Навоийда номаълум эркак болалар кўз ўнгида итни отиб ташлади (видео)

    17.02.2022, 21:57

    Ўзбекистонда 2021 йилда 100 мингдан ортиқ аҳолидан коммунал тўловлари учун ортиқча ундирилган 8 млрд сўм қайтарилди

    17.02.2022, 21:33

    Ўзбекистон бозорларидаги озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари маълум қилинди

    17.02.2022, 21:21

    Тошкентда қоида бузган Equinox ҳайдовчиси ЙПХ ходимларини ҳақорат қилиб, жанжаллашди (видео)

    17.02.2022, 21:09

    Тошкентда 900 долларга «права»ни имтиҳонсиз олиб бермоқчи бўлган шахслар ушланди

    17.02.2022, 20:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Ҳиндистонга 25 фоиз, Бразилияга эса 50 фоиз бож жорий қилди

    Дунё | 6 август, 23:00

    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади

    Реклама | 6 август, 22:09

    Германия маданият арбоблари Мерцдан Исроилга қурол етказиб бермасликни сўради

    Дунё | 6 август, 22:45

    Тошкент вилоятида 18 ёшли йигитлар машина ўғирлаб, ИИБ ва ЙПХ ходимларини жароҳатлади

    Ўзбекистон | 6 август, 22:35

    АҚШ собиқ президенти ва унинг рафиқаси Эпштейн иши бўйича сўроққа чақирилди

    Дунё | 6 август, 22:25

    Хоразм вилоятида 119 нафар ходимнинг жами 1 млрд сўмдан ортиқ маоши ундириб берилди

    Ўзбекистон | 6 август, 22:11

    АҚШ армияси ҳаво операцияларини бошқаришда сунъий интеллектни жорий этиши мумкин

    Дунё | 6 август, 21:57

    Тошкентда нафақахўр қариндоши номига 35 млн сўм кредит олган аёл ушланди

    Ўзбекистон | 6 август, 21:40

    Ғазо аҳолиси сув етишмовчилигига дуч келяпти

    Дунё | 6 август, 21:25

    Андижонлик фуқаро 10 йиллик алиментни олдиндан тўлади

    Ўзбекистон | 6 август, 21:15

    Суперлига. “Навбаҳор” Наманганда “Сўғдиёна” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 6 август, 21:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.