Инвестор Уоррен Баффетнинг кўп йиллик ҳамкори Чарли Мангер криптовалюталарни тақиқлашга чақириб, Хитойни унга бўлган кескин чекловлар учун мақтади. Бу ҳақда Forbes хабар бермоқда.
Berkshire Hathaway компанияси вице-президенти Чарли Мангер биткоинни бозорга керак бўлмаган «каламуш заҳари» деб ҳисоблашини айтиб ўтди. Forbes нашрининг сўнги маълумотларига кўра Мангернинг умумий бойлиги — 2,4 млрд доллар.
«Мен буни зудлик билан тақиқлашни истардим. Хитойликлар буни аллақачон қилганига қойил қоламан», — дейди миллиардер.
Мунгер узоқ вақтдан бери суд ва адлия идораларини дастурий таъминот билан таъминловчи, газета ва журналлар нашр этувчи Daily Journal директорлар кенгаши раиси лавозимида ишлаб келмоқда.
«Биз сармоя киритаётган компаниялар рақобатчиларимизга қараганда кучлироқ ва арзонроқ. Шунинг учун биз Хитойдамиз», — деди Мунгер.
Daily Journal яқинда Хитойнинг Alibaba компаниясидаги улушини оширди.
Аввалроқ крипто майнерлар хитойни тарк этаётгани, уларнинг айримлари Ўзбекистонга келиши мумкинлиги ҳақида хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)