Тошкент шаҳридаги Алишер Навоий шоҳкўчасини реконструкция қилиш лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, тирбандликларни камайтириш, ҳайдовчилар ҳамда пиёдаларга қулайлик яратиш мақсадида шоҳкўча тўлиқ реконструкция қилинади.
Таъмирлаш ишларидан сўнг Алишер Навоий ва Пахтакор, Алишер Навоий ва Лабзак кўчалари кесишмаси қуйидагича кўринишга эга бўлади.
«Ушбу кўчалардан ҳаракатланаётганда таъмирлаш ишларини инобатга олишингизни сўраймиз. Ноқулайликлар учун узр сўраймиз», — дейилади хабарда.
Аввалроқ Тошкент шаҳар ва Яшнобод туман ҳокимликларининг қарорлари асосида «Авиасозлар» саройининг тўлиқ реконструкцияси бошлангани хабар қилинганди. Қайд этилишича, туман аҳолиси учун мазкур саройни энг янги андозалар асосида қайта тиклаш режалаштирилган.
Шунингдек, Тошкент шаҳрининг Эски шаҳар ҳудудида реконструкция ишлари олиб борилиб, туристик марказ барпо этилади.
- Тошкентнинг Бобур кўчасида яшил майдонлар ташкил этилиши сабаб йўлнинг бир қисми ёпилиши мумкин
- Тошкент ҳокимлиги трамвай йўлларини қуриш бошлангани тўғрисидаги миш-мишларга муносабат билдирди
- Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрининг Бўстонсарой ва Рудакий кўчалари кесишмасида қурилган туннелни бориб кўрди
Изоҳ (0)