• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Россия Мудофаа вазирлиги Американинг ядровий сувости кемаси Курил оролларида Россия чегарасини бузиб киргани ҳақида хабар қилди. Пентагон буни рад этди

    12 февраль куни Россия Тинч океани флоти (TOF) кучларининг режалаштирилган машғулотлари ўтказилаётган Курил оролларининг Уруп ҳудудида АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг «Виржиния» тоифасидаги сувости кемаси пайдо бўлди. Бу ҳақда Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги хабар берди.

    Фото: «Амур.инфо»

    Фото: «Амур.инфо»

    Сувости кемаси экипажига овозли сувости алоқаси режимида рус ва инглиз тилларида огоҳлантириш хабари юборилган: «Сиз Россиянинг ҳудудий сувларидасиз. Дарҳол кетинг!»

    Экипаж сўровни эътиборсиз қолдирган, шунинг учун Россиянинг «Маршал Шапошников» фрегати «тегишли воситаларни» қўллаган. Мудофаа вазирлиги бу воситалар нима эканини очиқламади.

    «Америка сувости кемаси ўзиюрар имитатор орқали радиолокацион ва акустик назорат воситаларидаги нишонларни иккита қилиб кўрсатувчи воситани қўллаган ҳамда Россия Федерациясининг ҳудудий сувларини максимал тезликда тарк этди», — дейилади хабарда.

    Ушбу воқеа туфайли Москвадаги АҚШ элчихонаси мудофаа атташеси Россия Мудофаа вазирлигига чақирилган. Унга Америка сувости кемаси халқаро ҳуқуқни қўпол равишда бузгани ва Россия Федерациясининг миллий хавфсизлигига таҳдид солаётгани ҳақида нота топширилган.

    «Россия Мудофаа вазирлиги АҚШ келажакда бундай ҳолатларнинг олдини олиши зарурлигини таъкидлайди. Россия Мудофаа вазирлиги ўзининг ҳудудий денгизида Россия Федерацияси хавфсизлигини таъминлаш учун барча чораларни кўриш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади», — дейилади хабарда.

    АҚШнинг Ҳинд-Тинч океани қўмондонлиги матбуот котиби Кайл Рейнс Америка сувости кемаси Россия ҳудудий сувларида ҳаракат қилгани ҳақидаги Москванинг хабарларини рад этди. У Америка сувости кемаларининг аниқ жойлашувини айтишдан бош тортди, бироқ улар «халқаро сувларда хавфсиз ҳаракат қилишини» қайд этди.

    2021 йилнинг июнь ойида Россия Мудофаа вазирлиги Британиянинг Defender эсминеци Қора денгизда Россия чегарасини бузиб кирганини эълон қилганди. Вазирлик маълумотларига кўра, Россия қирғоқ қўриқлаш кемаси огоҳлантирувчи ўқ очган, Су-24М самолёти эса эсминецга «огоҳлантириш бомбардимонини» амалга оширган, шундан сўнг Defender Россия ҳудудий сувларини тарк этганди.

    Британия Мудофаа вазирлиги эсминецга бомбалар ташланганини рад этди. Вазирлик кема Украина ҳудудий сувларидан чиқмагани ва халқаро қонунларга зид ҳаракат қилмаганини таъкидлаган.

    Воқеа туфайли Британиянинг Москвадаги элчиси Россия Ташқи ишлар вазирлигига чақирилганди.

    Мавзуга доир:

    • АҚШ сувости кемаси номаълум объект билан тўқнашиши оқибатида бир нечта денгизчи жароҳат олди
    • Ҳиндистон сув ости кемалари учун баллистик ракеталарни синовдан ўтказади
    • Британия эсминеци Шимолий денгизда Россия сув ости кемасини тўхтатиб қолди

    13.02.2022, 16:50   Изоҳ (0)   30305
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШ Россиянинг Украинага яқин кунларда ҳужум уюштириши мумкинлигини тахмин қилди. «Англлар ва саксларга ҳар қандай йўл билан уруш чиқариш манфаатли», — дея жавоб б...

    13.02.2022, 15:53

    Путин бир кун ичида Байден, Макрон ва Лукашенко билан музокаралар ўтказди

    13.02.2022, 14:46

    Австралия ва Канада Украинадаги вазият сабаб Киевдаги элчихонасини бошқа шаҳарга кўчирмоқда

    13.02.2022, 13:14

    Яманда жангарилар БМТнинг 6 нафар ходимини ўғирлаб кетди

    13.02.2022, 11:30

    АҚШ Польшага яна 3 минг нафар десантчи юборади

    12.02.2022, 17:18

    Туркманистонда муддатидан олдин президентлик сайловларини 12 мартда ўтказиш режалаштирилмоқда

    12.02.2022, 15:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.