Жиззах вилояти Арнасой туманида 3 февраль куни ер талашишдан келиб чиққан жанжалда тадбиркор хусусий корхона раҳбарини отиб қўйди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, туманнинг «Ғафур Ғулом» маҳалласида яшовчи тадбиркор (54 ёшли)нинг ерига Пахтакор тумани «Тошкент» маҳалласида яшовчи хусусий корхона раҳбари (1960 йилда туғилган) МИБ ходимлари билан бирга борган. Ер талашиш оқибатида ўртада жанжал келиб чиққан.
Арнасойлик тадбиркор ўзига тегишли ов милтиғи билан ерни олиш учун келган корхона раҳбарининг ўнг кўкрак қисмига бир марта отиб, тан жароҳати етказган.
Оқибатда жабрланувчи туман тиббиёт бирлашмасига олиб кетилаётганда вафот этган.
Изоҳ (0)