Helvetas Swiss Intercooperation’нинг Ўзбекистондаги филиали давлат рўйхатидан ўтказилди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги.
Қайд этилишича, ташкилотнинг асосий мақсади аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами шароитлари ва турмуш сифатини яхшилашга кўмаклашиш, аҳолини ичимлик суви билан таъминлашга қаратилган лойиҳалар ва дастурларни амалга ошириш, шунингдек, давлат органлари ва муассасаларини қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунар таълими тизимини такомиллаштириш ва инновацияларни ривожлантиришга ҳисса қўшиш ва бошқалардан иборат.
Ташкилот таълим тизимидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш «Ўзбекистонда профессионал таълим тизимидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш» лойиҳасини 2021—2025 йиллар давомида амалга оширишни режалаштирилган. Лойиҳа бюджети 4,8 миллион франкни ташкил этади.
Изоҳ (0)