Самарқанд вилояти Нуробод тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожланиш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Наврўзбек Жалолиддинов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар қилди.
Маълумот учун, аввалроқ Нуробод тумани ҳокимининг фармойиши билан IT-танловда ғолиб бўлган ёшларни тақдирлашда масъулиятсизликка йўл қўйгани учун Наврўзбек Жалолиддиновга нисбатан Меҳнат кодексининг 181-моддаси (интизомий жазолар) 1-бандига асосан ҳайфсан интизомий жазоси қўлланилганди.
Шунингдек, Нуробод тумани Халқ таълими бўлими таълим жараёнига АКТни жорий этиш шў’баси бош мутахассиси Аслиддин Дангалов билан тузилган меҳнат шартномаси ҳам 17 январдан эътиборан бекор қилинган.
Кейинчалик IT Park ғолибга берилган ноутбук янгисига алиштириб берилганини маълум қилди.
Изоҳ (0)