• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Босим ўтказилгани сабаб ишдан бўшаган Экология қўмитаси матбуот котиби яна ишга қайтди

    Бунёд Абдуллаев Ўзбекистон экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси матбуот хизмати раҳбари лавозимига тайинланди, деб хабар беради Telegram’даги «Ecologuz» канали.

    Фото: АОКА

    Фото: АОКА

    «Gazeta.uz»нинг ёзишича, ҳозирга қадар қўмита раиси матбуот котиби лавозимида фаолият юритган Озод Ражабов ишдан бўшаган.

    Хронология

    2021 йилнинг 10 февраль куни Бунёд Абдуллаев бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов раислигидаги йиғилишда қўмитанинг 6 нафар раҳбар ходими ишдан олиниши ва улар орасида ўзи ҳам айтилгани ҳақида маълум қилганди. Абдуллаев бу қарор у учун кутилмаган бўлганини, бундан олдин Президент администрацияси вакиллари билан йиғилишда қўмита матбуот хизмати фаолиятига ижобий баҳо берилганини таъкидлаган эди.

    Унинг айтишича, бош вазир ўринбосари билан йиғилишда сўз беришларини сўраб, қўлини кўтарган, лекин ҳеч ким унга эътибор бермаган. У йиғилиш тугамасидан олдин чиқиб кетган.

    Экология қўмитаси матбуот котиби ишдан ҳайдалишига Очилбой Раматов «штаби»дан берилган топшириқни бажаришдан бош тортгани сабаб бўлганини таъкидлаган эди. Унга бош вазир биринчи ўринбосарининг имижини тарғиб қилиш мақсадида ОАВда тарқатиш учун ҳар жума куни тасдиқланган мавзу бўйича маълумот тақдим этиш сўралган. Бунёд Абдуллаев топшириқ ёзма равишда берилсагина бажаришини айтган, лекин унга ёзма топшириқ берилмаган.

    Шундан сўнг қўмита нашр томонидан 10 февраль куни эълон қилинган мақолада келтирилган «важлар ҳақиқатга мос келмаслигини» айтганди.

    «Бунёд Абдуллаевнинг унга юқори идоралар вакиллари томонидан босим ўтказилгани хусусидаги даъволари ҳужжатли асосга эга эмас», — дейилганди қўмита муносабатида.

    «Б. Абдуллаевнинг ‘Gazeta.uz’ сайтига берган ёлғон маълумотлари Давлат экология қўмитаси жамоасини ҳайратга солмоқда. Унинг йиғилишда сўз сўрагани, касбдошлари гаплашмай қўйгани каби важлари, олдинги йиғилишда мақталгани ҳам нотўғридир. Ўша мулоқотда матбуот хизмати бонг урмаётгани танқид қилинган аслида», — дейилганди хабарда.

    Бундан ташқари, муносабатда Бунёд Абдуллаевнинг ҳайъат йиғилишидан чиқиб кетгани қонун бузилиши ҳисобланиши таъкидланган. Қўмита бунга Меҳнат кодексининг 100-моддаси 4-бандида ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга олиб келиши мумкин бўлган меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузишлар рўйхатида ички меҳнат тартиби қоидалари алоҳида кўрсатилганини асос қилган.

    Давлат экология қўмитасининг таъкидлашича, қўмита ходимининг хулқ-атворини ва касбий фаолиятини баҳолашда 2018 йил 15 июнь куни тасдиқланган Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини маълум қилган. «Бунёд Абдуллаев эса ҳукумат вакиллари иштирокида расмий тадбирда ўзбошимчалик билан иш тутганини ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди», — дейилган муносабатда.

    Ўшанда қўмита қоидаларнинг айнан қайси бандига асосан ходим йиғилишдан чиқиб кетиши тақиқлангани ҳақида маълумот бермаганди. Қўмита Бунёд Абдуллаевнинг ўз хоҳиши билан меҳнат шартномасини бекор қилишни сўраб, ариза ёзиб кетганини қайд этганди.

    Мавзуга доир: 

    • Чирчиқ шаҳар ҳокимининг матбуот котиби ижтимоий тармоқларда одамларни «калтафаҳм» дегани учун ишдан олинди
    • «Мени айбдор деб топсангиз, битта асос келтиринг». Карантинда тўй қилган шифокорлар ҳақида хабар берган Муборак ҳокимининг собиқ матбуот котиби фирибгарликда айбланмоқда

    20.01.2022, 17:26   Изоҳ (0)   22674
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзбекистонда энди 5 ёшдан 11 ёшгача бўлган болалар ҳам коронавирусга қарши эмланади» — Нурмат Отабеков

    20.01.2022, 17:15

    «Келгусида ҳар бир туманда банк филиаллари бўлиши тизимидан қочмоқчимиз» — Марказий банк раиси

    20.01.2022, 16:56

    ФВВ Чимёнда юз берган қор кўчкиси ҳақида маълумот берди

    20.01.2022, 16:46

    Шавкат Мирзиёев Тўқаев томонидан Қозоғистондаги вазиятни барқарорлаштириш учун кўрилаётган чора-тадбирларни қўллаб-қувватлашини билдирди

    20.01.2022, 16:45

    «Пандемия шароитлари бўлмаганида, имтиёзли кредитлаш сиёсатидан воз кечган бўлар эдик» — Марказий банк раиси

    20.01.2022, 16:24

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна кўтарилди

    20.01.2022, 16:04
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон ядрочи олимлари Россияга махфий тарзда боргани маълум бўлди

    Дунё | 5 август, 17:50

    Аббосбек Файзуллаевнинг Европа Конференциялар Лигасидаги дебюти кечикадиган бўлди

    Спорт | 5 август, 17:45

    Тошкентда сохта ДХХ ходими ушланди

    Ўзбекистон | 5 август, 17:35

    Хитойда чивин орқали юқадиган касаллик авж олмоқда: беморлар сони 7 мингга етди

    Дунё | 5 август, 17:25

    Героин ва фентанилдан ҳам кучли: дунёда янги наркотик тарқалмоқда

    Дунё | 5 август, 17:15

    Шавкат Мирзиёев Туркманистонда Грузия бош вазирини қабул қилди

    Ўзбекистон | 5 август, 17:04

    Камроқ ишлаб, кўпроқ натижага эришиш: юлдузлар сурункали чарчоқ билан қандай курашади?

    Шоу-бизнес | 5 август, 16:55

    Гавининг ёрқин ўйини Фермин Лопеснинг “Барселона”ни тарк этишига сабаб бўлиши мумкин

    Спорт | 5 август, 16:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.