• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзбекнефтгаз»: Бошқарув раиси бошчилигида Устюрт, Қашқадарё, Бухоро регионидаги геология-қидирув ишлари ҳолати ўрганилди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2021 йил 25 декабрь куни Uzbekistan GTL заводига ташрифи давомида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида Қашқадарёдаги «Шўртан» кони штабида сайёр йиғилиш ўтказилди.

    Тадбирда «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан 2021 йилда бажарилган геология-қидирув ишлари, уларнинг натижалари ҳамда 2022 йилда геологик тадбирларни амалга оширишни жадаллаштириш, захираларни ўстириш, янги майдонларни аниқлаш бўйича амалга ошириладиган ишлар, уларнинг келгуси истиқболли йўналишларини аниқлаш бўйича ишлар муҳокама қилинди.

    Қашқадарё вилоятида жойлашган «Шўртан» кони штабида ўтказилган йиғилишда «ЎзЛитинефтгаз» АЖ, Давлат геология қўмитаси, «Ўзбекгеофизика» АЖ, «Игирнигм» ДМ каби корхоналарнинг раҳбарлари, масъул мутахассислари, илмий ходимлари, шунингдек, ҳудудларда геофизик тадқиқотларни олиб бориш, қудуқларни бурғилаш ва табиий газ қазиб чиқариш бўйича фаолият юритаётган мутахассислар, муҳандислар, геолог ва геофизиклар иштирок этишди.

    Даставвал «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан 2021 йилнинг январь—август ойларида бажарилган ишлар, эришилган натижалар, мавжуд муаммоли масалалар ҳамда уларнинг ечимларига доир таклифларнинг муҳокамаси ўтказилди.

    2021 йилда «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан 1410 квадрат километр 3D сейсмик ишлар бажарилди, 22 та янги майдонлар бурғилашга киритилди, 139 минг метрдан ортиқ бурғилаш ишлари бажарилди. 5 та, яъни «Ижобат», «Ғарбий Қуйи Сургил» ва «Раззоқбобо», «Қуйи Шарқий Бердах» ва «Четқум» янги газ конлари очилди, 42 миллион тонна шартли ёқилғи миқдорида углеводород захиралари кўпайтирилди.

    Шу билан бирга, ишлаб чиқариш жараёнларида йўл қўйилган камчиликлар танқидий кўриб чиқилиб, тегишли раҳбар ва ходимларга уларни тезкорлик билан бартараф этиш ҳамда барча тадбирларнинг самарадорлигини таъминлаш бўйича тезкор чораларни кўриш бўйича зарур кўрсатмалар берилди.

    Шунингдек, 2022 йилда Давлат геология қўмитаси томонидан тайёрланган 20 та янги майдонларда геология-қидирув ишларини қисқа муддатларда ташкиллаштириш масаласи кўриб чиқилди. Барча тадбирларни зарур материал-техник ресурслар билан ўз вақтида таъминлаш ҳамда уларни мақсадли ташкил этиш орқали бурғилашни сифатли амалга ошириш лозимлиги қайд этилди.

    Тегишли раҳбар ва мутахассисларга «Ўзбекнефтгаз» АЖ бўйича 2022 йилда 35 миллиард куб метрдан ортиқ табиий газ ва 1,0 миллион тонна суюқ углеводород захираларини ўстириш йўлида барча зарур чораларни кўриш ҳамда мавжуд ресурсларни тўлиқ сафарбар этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

    Шу билан бир қаторда, 2022 йилда амалга ошириладиган геология-қидирув ишларининг асосий истиқболли йўналишлари аниқлаб олиниб, бу борада ишлаб чиқилган тавсияларни амалиётга тадбиқ этиш масалалари муҳокама этилди. Бу борада Давлат геология қўмитаси томонидан яна 20 та янги истиқболли структураларни тайёрлаш орқали истиқболли майдонлар дефицитини ечиш масаласи алоҳида кўриб чиқилди.

    Бундан ташқари 2022—2026 йилларда «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан 10 минг 200 квадрат километрдан ортиқ 3D сейсмик ишларни бажариш, 100 дан ортиқ янги майдонларни бурғилашга киритиш, 965 минг метр бурғилаш ишларини бажариш, 310 та қудуқларни қурилиш билан тугатиш режа қилиб олинди.

    Ушбу тадбирлар натижасида 177,6 миллиард куб метрдан ортиқ табиий газ ҳамда 6,5 миллион тонна суюқ углеводород захираларини ўстиришни таъминлаш белгиланди.

    Юқоридаги тадбирларни амалга ошириш жараёнида «Ўзбекнефтгаз» АЖ, Давлат геология қўмитаси, «ЎзЛитинефтгаз»АЖ, «Ўзбекгеофизика» АЖ мутахассислари ва «Игирнигм» ДМ ўртасида яқин ҳамкорлик қилиш белгилаб олинди.

    Ўз навбатида соҳада фаолият юритаётган ишчи ходимларнинг малакасини ошириш мақсадида тармоқ ўқишларини ташкил этиш, тажриба алмашиш амалиётини такомиллаштириш, зарур ҳолларда эса ушбу тадбирларга юқори малакали хорижий мутахассисларни жалб этиш лозимлиги таъкидланди.

    Соҳани ривожлантиришга энг илғор, замонавий ва инновацион ечимларини тадбиқ этиш, тармоқни рақамлаштириш ҳамда барча жараёнларни комплекс моделлаштириш ишларини жадаллаштириш кўрсатиб ўтилди.

    Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан республиканинг Устюрт, Қашқадарё ва Бухоро минтақаларида янги майдонларни ўзлаштириш, янги захираларни аниқлаш ҳамда углеводородларни қазиб чиқаришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш давом эттирилмоқда.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати

    14.01.2022, 10:30   Изоҳ (0)   22726
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида 824 кишида коронавирус тасдиқланди, уч бемор вафот этди

    14.01.2022, 10:21

    «Ўзгидромет» дам олиш кунлари айрим ҳудудларда кучли шамол бўлишидан огоҳлантирди

    14.01.2022, 10:08

    Ҳиндистонга даволанишга борган сурхондарёлик эркакни ватандоши чув туширди

    14.01.2022, 09:37

    Миллий гвардия «Халқлар дўстлиги» санъат саройи яқинида ёниб кетган ҳарбий техника юзасидан изоҳ берди

    14.01.2022, 09:05

    Фарғона шаҳри кўчалари бўйлаб 1100 квадрат метр бўлган байроқ олиб ўтилди (фото)

    14.01.2022, 08:13

    Тошкентдаги «Халқлар дўстлиги» санъат саройи яқинида ҳарбий техника ёниб кетгани акс этган видео тарқалди

    14.01.2022, 00:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Систит — бу уят эмас!


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Иордания подшоҳига ишонч ёрлиқларини топширди (видео) 

    Ўзбекистон | 3 июн, 17:49

    Сувда чўкишнинг олдини олиш: Ўзбекистонда қандай чоралар кўрилмоқда? 

    Ўзбекистон | 3 июн, 17:44

    Меҳрибонлик уйида улғайган, Юлдуз Усмонова сабаб актриса бўлган ва мухлисининг таъқибига учраган Зарина Йўлдошева 25 ёшда

    Маданият | 3 июн, 17:36

    Самарқандда 18 яшар қиз нега мактаб ўқувчисини “самосуд” қилгани айтилди 

    Ўзбекистон | 3 июн, 17:33

    Россияда ўзбекистонлик ишчи бошига цемент тўлдирилган челак ташлаб юборилди

    Ўзбекистон | 3 июн, 17:08

    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар

    Реклама | 3 июн, 15:00

    Россияда 15 ёшли қизга жинсий тажовуз қилган ўзбекистонлик ушланди

    Ўзбекистон | 3 июн, 16:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.