• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    А Серияда тўхташ нималигини билмаётган «Интер» финалларда тобланган «Ювентус»га қарши. Миланда ўтадиган Италия Суперкубоги ҳақида

    Италия Суперкубоги доирасида «Интер» ва «Ювентус» жамоалари 12 январь, чоршанба куни ўзаро тўқнаш келади. Мавсумдаги илк совринни қўлга киритишда жамоаларнинг имконияти қандай?

    «Интер» 2020/21 йилги мавсумда Антонио Конте қўл остида А Серияда чемпионликни қўлга киритган бўлса, Туриннинг «Ювентус» клуби Италия Кубоги бош совринини ўзиники қилди. Италия Суперкубоги ҳисоб бўйича 34-бор ўтказилмоқда, «Интер» унда беш марта, «Ювентус»эса 9 марта ғалаба қозонган.

    Италия Суперкубоги

    12/13 январь, Италия, Милан

    «Интер» — «Ювентус» | 01:00

    Фото: Getty Images

    «Интер»

    «Интер» «Жузеппе Меацца» стадионида Италия Суперкубогини беш уринишдан тўрттасида қўлга киритган

    Миланнинг «Интер» жамоаси Италия Суперкубогида беш марта ғолиб бўлган ва бу совринларнинг тўрттаси «Жузеппе Меацца»да қўлга киритилган. «Нераззурилар» иштирокидаги энг биринчи ўйин 1989 йилда «Сампдория»га қарши бўлиб ўтган ва унда миланликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Ундан сўнг уйдаги Суперкубок финалларида «Интер»га фақат «Рома» рақиблик қилган. «Бўрилар» ҳар сафар совринни қўлга киритишга яқин келарди, аммо фақат бир марта ушбу вазифани уддалаш насиб этган: 2007 йилда римликлар 90-дақиқада Даниэле де Росси томонидан пенальтидан урилган гол эвазига ғолиб бўлган. Ундан бир йил аввал «Интер» қўшимча бўлимларда «Рома»ни 4:3 ҳисобида мағлуб этганди. 2008 йилги Суперкубокда эса жамоалар пенальтилар сериясига қадар етиб борган, унда «нераззурилар» ғалаба қозонган. 2010 йилги Суперкубокда эса миланликлар «Рома»ни 3:1 ҳисобида таслим этган.

    «Интер»нинг ҳар бир футболчисидан хавф кутиш мумкин

    «Интер» Антонио Конте даври билан солиштирганда ҳозирги кунда ҳужумкорроқ ўйин намойиш этяпти, Инзаги қанот ҳимоячиларига ҳам тўп билан олдинга чиқишга имкон беряпти. Айниқса бу гап «Лацио»га қарши ўйинда (2:1) ўз ҳисобига гол ва голли узатма ёздириб қўйган Алессандро Бастонига тегишли. Италиялик ёш футболчи икки йилдан сўнг гол уришга муваффақ бўлди ва жорий мавсумда «Интер» сафида гол урган 16-футболчига айланди. «Нераззурилар»нинг асосий етакчилари Лаутаро Мартинес (11 та гол) ва Эдин Жеко (8) ҳисобланади. Умуман олганда миланликларнинг исталган футболчисидан, албатта Самир Ҳандановичдан ташқари, дарвозага таҳдид кутиш мумкин.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Хоқон Чалхонўғлунинг дисквалификацияси тугаб, майдонга қайтмоқда

    Симоне Инзаги Хоқонни асосан марказий ярим ҳимоячи сифатида майдонга туширади ва у чап қанотга яқинроқ ўйнайди. Айнан Чалхонўғлу жамоанинг ижодкор футболчиси ва у ҳужумларга тезкорлик қўшиб туради. «Лацио»га қарши баҳсда Хоқон етишмади, Гальярдини эса унинг ўрнини боса олмади. Туркиялик футболчи ҳисобида жорий мавсум 6 та гол ва 8 та голли узатма мавжуд.

    «Ювентус»

    «Ювентус» Федерико Кьезани мавсум сўнггига қадар йўқотди

    «Ювентус»нинг «Рома»га қарши драматик учрашуви (4:3) нафақат Кьеза ва туринликлар учун, балки Роберто Манчини учун ҳам кўнгилсиз тугади. «Кекса синьора»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси 32-дақиқада жароҳат олди ва мавсум охирига қадар сафдан чиқди. Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини Жаҳон Чемпионатига йўлланмани қўлга киритиш учун Португалияга қарши ўйинда Кьезанинг хизматидан фойдалана олмайди. Суперкубок баҳсида «Ювентус» Кьезанинг ўрнига бошқа бир Федерико — Бернардескини синаб кўради.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Массимилиано Аллегри битта ўйинга 4-4-2 схемасига қайтадими? 

    «Ювентус» мураббийи учун фақатгина Федерико Кьезанинг жароҳатигина бошоғриқ эмас. Дисквалификация сабаб Хуан Куадрадо ва Matteйс де Лигт ҳам ушбу учрашувни ўтказиб юборади. Аарон Рэмзида коронавирус аниқланган, Леонардо Бонуччи эса жароҳатда. Алекс Сандро ва Данило аллақачон машғулотларга қўшилган, аммо уларнинг илк дақиқалардан майдонга тушиши сўроқ остида. Охирги ўйинларда Аллегри 4-2-3-1 схемасини қўллаб кўраётган эди. Кьезанинг жароҳати ва Куадрадонинг йўқлиги мураббийга 4-4-2 схемасини яна бир бор синаб кўришига сабаб бўлиши мумкин. «Интер» қанотлардан кўпроқ ҳужум қилади, уларни тўхтатиш учун Маккенни ва Рабьони қурбон қилиш эҳтимоли бор. Чалхонўғлу ва Бареллага эркин зона яратиш имконини бермаслик учун Локателли ва Бентанкур ярим ҳимоя марказида ҳаракат қилади.

    Мураббийларнинг ўйин олди фикрлари

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    Биз тажовузкорроқ ва қатъий ўйин кўрсатишимиз лозим. «Ювентус» бизга муаммолар туғдириши мумкинлигини биламиз. Август ойида улар чемпионлик учун асосий даъвогар эди, «Интер» ва бошқа жамоалар унга рақобатчи сифатида кўрилганди. Лекин барчаси майдонда ҳал бўлади. Ҳозир биз биринчи ўриндамиз ва пойга охиригача давом этади.

    «Ювентус» — рақобатбардош жамоа, Кьеллини ва Бонуччи ўйнайди, Федерико Кьезага эса омад тилайман. Уни шахсан билмайман, аммо отаси билан «Лацио»да бирга ўйнаганман. Федерико эса Италия футболи давомчиси ҳисобланади.

    Бу финал ва унда фаворитлар йўқ. «Ювентус» 8 ўйиндан буён мағлуб бўлмаяпти ва «Рома»га қарши ўйинда жуда катта ишни бажарди. Улар финалларга ўрганган, таркибида тажрибали футболчилар бор, аммо биз ҳозир яхши даврни бошдан ўтказмоқдамиз.

    Симоне Инзаги, «Интер» бош мураббийи

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    Узатмалар сифатини оширишимиз ва хотиржам бўлишимиз лозим, ҳимоядан ҳужумга ўтишда шошқалоқлик қиляпмиз, аммо бундай бўлмаслиги керак.

    «Интер» — яхши тайёргарлик кўрган жамоа, биз ҳар бир эпизоддан максимал фойдаланишимиз лозим. Ўйинда ғалаба қозонишга уринамиз.

    Битта учрашувда ҳар нарса бўлиши мумкин, асосан яхши ўйнаган жамоа ғолиб бўлади.

    Массимилиано Аллегри, «Ювентус» бош мураббийи

    Италия Суперкубогига оид қизиқарли маълумотлар

    • Суперкубок тўпурари — Пауло Дибала. «Ювентус» футболчиси 5 та ўйинда 4 та голга муаллифлик қилган;
    • «Интер» бош мураббийи Симоне Инзаги «Лацио» билан бирга икки марта Италия Суперкубогида зафар қучган (2017, 2019);
    • Суперкубокда энг кўп иштирок этган мураббийлар: Марчелло Липпи ва Массимилиано Аллегри. Иккала мутахассис ҳисобида 6 тадан ўйин мавжуд. Жорий финал эса Аллегри учун еттинчиси бўлади.
    «Интер»—«Ювентус» учрашуви 12 январдан 13 январга ўтар кечаси соат 01:00 да бошланади.

    Мавзуга доир: Хави бошчилигида қайта қурилаётган «Барселона» Карло отанинг енгилмас «Реал»ига қарши. 2022 йилдаги илк «Эль-Класико» ҳақида

    12.01.2022, 21:40   Изоҳ (0)   18522
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    40 ёшли Ибраҳимович топ-5 лигаларда 80 хил жамоага гол урди. Фақат Роналду бу кўрсаткични қайд эта олган

    12.01.2022, 20:01

    Хави бошчилигида қайта қурилаётган «Барселона» Карло отанинг енгилмас «Реал»ига қарши. 2022 йилдаги илк «Эль-Класико» ҳақида

    12.01.2022, 15:44

    Карло Анчелотти «Барселона»га қарши учрашув олдидан: «Бизга бундай ўйинлар ёқади»

    12.01.2022, 13:35

    «Машъал»га янги бош мураббий тайинланди. Клуб барча легионерлар билан хайрлашди

    12.01.2022, 12:42

    «Бавария» ва Роберт Левандовски янги шартнома борасида келиша олмаяпти

    12.01.2022, 12:10

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанецда коронавирус аниқланди

    12.01.2022, 10:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди

     

    Тавсия этамиз

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Францияда маҳбус сумка ичига яшириниб, қамоқдан қочди

    Дунё | 13 июл, 22:58

    “Эрон ядро бомбаси билан Исроилни йўқ қилишга тайёр” — Нетаньяху

    Дунё | 13 июл, 22:30

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    Футбол | 13 июл, 22:15

    Украина Озарбайжондан газ сотиб олмоқчи

    Дунё | 13 июл, 21:55

    Трамп Мексика ва Европа Иттифоқи товарларига 30 фоизлик бож солади

    Дунё | 13 июл, 21:30

    “Исроил Эрон президентини ўлдиришга урингани учун товон тўлайди” — эронлик амалдор

    Дунё | 13 июл, 21:05

    Украинада разведка ходимини ўлдиришда гумонланган россиялик агентлар йўқ қилинди 

    Дунё | 13 июл, 20:40

    Озарбайжон Сурияга газ етказиб беради

    Дунё | 13 июл, 20:15

    Аризонада 18 йилда илк бор вабодан ўлим қайд этилди

    Дунё | 13 июл, 19:45

    Эрон МАГАТЭ билан “янгича форматда” ҳамкорлик қилади

    Дунё | 13 июл, 19:27
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.