• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Қочоқ президентлар. Чет элдан бошпана излашга уларни нима мажбур қилган?

    Эслатма: Ушбу материал биринчи марта 2021 йил 22 августда чоп этилган ва йилнинг эътиборга молик материаллардан бири сифатида такроран эълон қилинмоқда
    «Толибон» Кобулга киргач, Афғонистон президенти Ашраф Ғани мамлакатдан қочиб кетди. Россиялик дипломатларнинг сўзларига кўра, сиёсатчи ўзи билан «пул тўла машиналарни» олиб кетган. Ғани инқироз пайтида мамлакатни тарк этган биринчи президент эмас. Қайси давлатларнинг раҳбарлари чет элга қочиб кетгани ва уларнинг кейинги тақдири ҳақида «РБК» мақола тайёрлади.

    Фердинанд Маркос. Филиппин президенти (1965—1986)

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Маркос мамлакатни қарийб 20 йил бошқарган. Бу давр инсон ҳуқуқлари бузилиши ва судсиз қатлларга бой бўлди. 1983 йилда Филиппиннинг мухолифатчи етакчиларидан бири Бенино Акино Манила аэропортида ёлланма қотил томонидан ўлдирилган.

    Қотилликни уюштиришда президентдан шубҳаланишди. 1986 йилда марҳум мухолифатчининг беваси Корасон Акино аввалига кўча намойишчилари, католик черкови, сўнгра армия томонидан қўллаб-қувватланди. Мамлакатда ҳарбий тўнтариш содир бўлди, оқибатда Маркос Гавайига қочди ва уч йилдан сўнг ўша ерда вафот этди.

    Жан-Клод Дювале. Гаити президенти (1971—1986)

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    Ўзини умрбод президент деб эълон қилган Дювале 1986 йилда қўзғолон натижасида ағдарилди. Дювале 19 ёшида мамлакат тепасига келган ва дунёдаги энг ёш президентга айланган. У президентлик лавозимини диктатор отаси — тиббий маълумоти туфайли Папа Док лақабини олган Француа Дюваледан мерос қилиб олган. Ўз навбатида, Жан-Клод Дювале тез орада Беби Док деб атала бошланди.

    Қўзғолондан кейин у Францияга қочиб кетиб, у ерда 25 йил яшади. 2011 йилда собиқ президент Гаитига қайтди. Дювале 2014 йилда юрак хуружидан вафот этди.

    Звиад Гамсахурдиа. Грузия президенти (1991—1992)

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    Грузиянинг биринчи президенти Звиад Гамсахурдиа бу лавозимда бир йилдан камроқ ўтирди ва 1992 йил январь ойида мамлакатни тарк этди. У Грузияни СССРдан ажратишнинг энг ашаддий тарафдорларидан бири бўлган. 1990 йилда Гамсахурдиа республика Олий Кенгашини бошқарган, апрель ойида эса Грузия президенти этиб сайланган. Бироқ қишда Миллий гвардия президентга қарши чиқди. Тбилисидаги икки ҳафталик жанглар Гамсахурдианинг учиб кетиши билан якунланди. Аввал Арманистонга, сўнг Россия ҳукумати назоратида бўлмаган Чеченистонга кетди. 1993 йилда тарафдорлари мамлакатнинг ғарбий қисмини эгаллашга муваффақ бўлгач, Гамсахурдиа Грузияга қайтиб келди. Аммо охир-оқибат звиадистлар мағлубиятга учради, Гамсахурдианинг ўзи эса 1993 йил декабрь ойида номаълум вазиятда вафот этди.

    Альберто Фухимори. Перу президенти (1990—2000)

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    2000 йил ноябрь ойида Перу президенти Альберто Фухимори Японияга қочиб кетди. У коррупцияда айбланган, Токиодан унинг экстрадициясини талаб қилишган, бироқ Фухимори икки фуқароликка эга бўлгани сабабли Япония уни экстрадиция қилишдан бош тортди: Фухиморининг ота-онаси япон муҳожирлари бўлган. 2014 йилда Фухимори Чилига келди, у ерда полиция томонидан ушланиб, Перу ҳукуматига топширилди. Перуда у сўл фаолларни ўлдириш ва қийноққа солиш билан шуғулланган «ажал гуруҳлари»нинг ҳаракатлари учун 25 йилга озодликдан маҳрум этилди. Фухимори ҳануз ҳибсда.

    Асқар Акаев. Қирғизистон Республикаси президенти (1990—2005)

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    Қирғизистоннинг биринчи президенти Асқар Акаев тўрт марта давлат раҳбари лавозимига сайланган. Аммо 2005 йилда у «лолалар инқилоби» воқеаларига дош беролмади ва Россияга кетишга мажбур бўлди. Москва қочқин президентни Қирғизистоннинг янги ҳукуматига топширишдан бош тортди. Акаев узоқ вақт давомида илмий фаолият билан шуғулланган, Москва давлат университети ва Олий иқтисодиёт мактабида маърузалар ўқиган. 2021 йилнинг август ойида Акаев Қирғизистонга қайтиб, маҳаллий прокуратурага кўрсатма беришга рози бўлди.

    Мавзуга доир: Ҳокимиятнинг ўзлаштирилиши, Ахси воқеалари ва уруғ-аймоқчилик. Асқар Акаев Қирғизистонни қандай бошқарган ва нима учун ағдариб ташланган?

    Қурманбек Бакиев. Қирғизистон Республикаси президенти (2005—2010)

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    «Лолалар инқилоби» ва 2005 йилда Асқар Акаевнинг ағдарилиши ортидан ҳокимиятга келган Қурманбек Бакиев ҳам 2010 йилда ағдарилди. Шундан сўнг у Беларусга қочиб кетди ва мамлакат фуқаролигини олди. Бишкек суди Бакиев ва унинг укаси Жанибекни 2010 йил 7 апрель қирғинини уюштирганларнинг шериклари деб тан олди ва уларни сиртдан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди ҳамда мол-мулкини мусодара қилишга буюрди. Бундан ташқари, Бакиев яна икки марта сиртдан судланган — 2013 йилда у мансабини суиистеъмол қилишда айбдор деб топилган ва мол-мулки мусодара қилиниб, 24 йилга колонияга ҳукм қилинган. Бир йил ўтгач, у АҚШ фуқароси, Охус Голд кончилик компанияси вакили Шон Дейлига суиқасд уюштиргани учун 25 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

    Зин ал-Абидин Бен Али. Тунис президенти (1987—2011)

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Мамлакатни 24 йил бошқарган Зин ал-Абидин Бен Али 2011 йилнинг бошида «араб баҳори» воқеалари туфайли оиласи билан Саудия Арабистонига қочиб кетди. Тунисда у ҳукуматга қарши намойиш уюштиргани учун сиртдан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

    Али Салоҳ. Яман президенти (1978-2012)

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    Яман президенти Али Салоҳ 34 йиллик бошқарувдан сўнг, 2012 йилда Республикадан қочиб кетди. У ҳокимиятга 1978 йилда келган. Унинг раҳбарлигида Шимолий Яман жануб билан бирлашди, 1994 йилда эса Салоҳ фуқаролар урушида ғалаба қозонди. Аммо 2011 йилда Салоҳнинг қайта сайланишга уриниши оммавий норозиликларга сабаб бўлди. Фавқулодда ҳолат ҳам, махсус хизматларнинг қўллаб-қувватлови ҳам ёрдам бермади.

    Ўз қароргоҳидаги портлашдан яраланган Салоҳ Саудия Арабистонига жўнаб кетди ва у ерда ҳокимиятдан воз кечишга рози бўлди. Кейинчалик собиқ президент эронпараст хутийлар билан шартнома тузиб, Яманга қайтишга ҳаракат қилди. У 2017 йилда вафот этди: аввалига собиқ президентнинг машинаси портлатилган, сўнг ҳужумчилардан бири Салоҳни отиб ташлаган.

    Виктор Янукович. Украина президенти (2010—2014)

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    Виктор Янукович 2014 йилнинг февраль ойида, Киевдаги Мустақиллик майдонида юздан ортиқ одамнинг ўлимига сабаб бўлган тартибсизликлардан кейин мамлакатни тарк этди. Ўшандан буён у Россия ҳудудида. Янукович президентнинг конституциявий ваколатларини амалга оширишдан воз кечгани ҳақида ёзилган резолюция 2014 йил 22 февралда Олий Рада томонидан ёқлаб овоз берилди. Инқилобдан кейин Украинанинг янги ҳукумати одамларнинг ўлимида Янукович ва Ички ишлар вазирлигининг «Беркут» махсус бўлинмасини айблади. Украина собиқ президенти бу айбловларни рад этиб келади.

    Евгений Шевчук. Тан олинмаган Транснистриа президенти (2011—2016)

    Фото: «Коммерсантъ»

    Фото: «Коммерсантъ»

    Тан олинмаган Транснистриа Республикасининг собиқ президенти Евгений Шевчук 2017 йил июнь ойида мамлакат ҳудудини тарк этди. Унга қарши 5 та жиноят иши қўзғатилган, жумладан, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш, товарлар контрабандаси, порахўрлик. Прокуратура маълумотларига кўра, 2015 йилда пенсия ва бюджет сектори ходимларининг маошлари вақтинча музлатилиши Шевчукнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари билан боғлиқ.

    Шевчукнинг ўзи унга қарши суиқасд тайёрлашаётгани учун мамлакатни тарк этганини айтди ва айблов билдираётган гувоҳлар пулга сотилганини таъкидлади. 2018 йилда Транснистриа суди Шевчукни сиртдан 16 йиллик қаттиқ режимга ҳукм қилди.

    Эво Моралес. Боливия президенти (2006—2019)

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    2019 йилнинг ноябрь ойида Боливия президенти Эво Моралес истеъфога чиқишини эълон қилди ва мамлакатни тарк этди. У республикани 13 йил — ўзидан аввалги раҳбарлардан кўпроқ бошқарган. У, шунингдек, Америка туб аҳолисидан Боливия президенти бўлган илк шахс. Сўл сиёсатчи Моралес узоқ вақт халқ томонидан қўллаб-қувватланган. Аммо 2019 йилда, оммавий норозиликларга сабаб бўлган ўта тартибсиз сайловлардан сўнг, президент пойтахтни тарк этди. Ла-Пас ташқарисида у истеъфога чиққанини эълон қилди ва Мексикага қочиб кетди. Боливияда уни ҳибсга олиш тўғрисида ордер берилган.

    Ашраф Ғани. Афғонистон президенти (2014—2021)

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Афғонистон президенти Ашраф Ғани ва унинг оиласи 2021 йил 15 августда, «Толибон» мамлакатни тўлиқ эгаллаб олгани ҳақида эълон қилгач, Кобулдан чиқиб кетди. Сиёсатчининг айтишича, бу билан у пойтахт учун беҳуда қон тўкилишининг олдини олмоқчи бўлган.

    Шу билан бирга, Россиянинг Афғонистондаги элчихонаси хабарига кўра, қочаётган Ғанига «пул билан тўлдирилган тўртта машина ҳамроҳлик қилган». «Улар пулларни вертолётга ортишга ҳаракат қилди, лекин ҳаммасини сиғдира олмади. Пулнинг бир қисми учиш майдонида қолиб кетди»,— дейди дипломатик миссия матбуот котиби Никита Ишенко.

    Тожикистоннинг Asia-Plus агентлиги Ашраф Ғани Тожикистонга учиб кетгани, у ердан номи маълум қилинмаган учинчи мамлакатга йўл олиши ҳақида хабар берди. Kabul News хабарига кўра, Ғани дастлаб Тожикистонга, сўнг у ердан Уммонга учиб кетган. Аммо юқори мартабали уммонлик манба Ғанининг Уммонга етиб боргани ҳақидаги хабарларни рад этган.

    Кейинчалик The New York Times ахборотига кўра, Ғани рафиқаси ва икки ёрдамчиси билан бирга Ўзбекистонга йўл олган. Ушбу ахборотни Ғанининг шахсий қўриқчиси Al Jazeera телеканалига ҳам тасдиқлаган. Ўз навбатида, «Интерфакс» манбасининг маълум қилишича, Тошкентга Ашраф Ғани бўлган самолётни қабул қилиш ҳақида сўров келиб тушмаган. «У Ўзбекистонда эмас», — дея маълум қилган агентлик манбаси.

    Кейинроқ Ашраф Ғани Ўзбекистонда ҳам, Тожикистонда ҳам, Қозоғистонда ҳам эмаслиги маълум қилинди.

    18 август куни сиёсатчи Бирлашган Араб Амирликларидан бошпана топгани маълум бўлди. Ғанининг ўзи шунча пул олиб кетгани ҳақидаги хабарларни рад этмоқда: у мамлакатни «битта кўйлак, салла ва пойабзалда» тарк этганини айтмоқда.

    31.12.2021, 21:33   Изоҳ (0)   43725
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Путин ва Байден телефон орқали суҳбатлашди. Бу уларнинг 1 ой ичида иккинчи мулоқоти

    31.12.2021, 18:09

    Ашхободда Бердимуҳамедовнинг фарзандлари ва неваралари, ҳукумат аъзолари ҳамда дипломатлар учун Янги йил базми уюштирилди (фото)

    31.12.2021, 15:48

    «Менга 2 дақиқа вақт берилганди». Афғонистон собиқ президенти Ашраф Ғани Кобулдан қандай қочгани ҳақида гапирди

    31.12.2021, 13:12

    Умрбод қамоқ жазосидан президентликкача. Нелсон Мандела тарихи

    31.12.2021, 12:34

    Фотогалерея: 2021 йилда дунё коронавирус пандемиясини қандай ўтказди?

    31.12.2021, 12:13

    Кремль: Путин ва Байденнинг навбатдаги телефон суҳбатидан мақсад — муроса

    30.12.2021, 23:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.