Марказий банкнинг ҳудудий бошқармаларида янги тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда «Давлетовуз» хабар қилди.
Жумладан, Эркин Мансуров Марказий банк Бухоро вилояти бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у «Ipoteka bank» акциядорлик тижорат банки Бухоро вилояти филиали бошқарувчиси сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
Шунингдек, Жамшидбек Алиев Марказий банк Наманган вилояти бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. У мазкур тайинловга қадар «Агробанк» АТБ Ички аудит департаменти директори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Изоҳ (0)