Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Халқ депутатлари Норин туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Туманнинг собиқ ҳокими Дилмурод Қодиров бугун, 22 декабрь куни бўлиб ўтган сессияда Косонсой тумани ҳокими этиб тасдиқланганди.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Вилоят ҳокими Шавкат Абдураззақов норинлик депутатларга Жўрабек Нурматов номзодини тавсия қилди. Жўрабек Нурматов 1979 йили Наманган вилоятининг Норин туманида туғилган. Маълумоти олий, 2003 йилда Андижон қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган.

У 2018 йилдан бери Норин тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Жўрабек Нурматов туманни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш бўйича режалари ва йўл харитасини кенгашга тақдим қилди.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Депутатлар номзодни маъқуллаб, овоз берди. Нурматов Норин тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Украина элчиси Каховка ГЭСнинг вайрон бўлиши оқибатида етказилган зарарни 14 миллиард долларга баҳолади
Дунё
Канада бош вазири Жастин Трюдо кутилмаган ташриф билан Киевга келди (фото)
Маҳаллий
Тошкентда ИИБ биносининг 4-қаватидан сакраб вафот этган 21 ёшли йигитнинг ўлими юзасидан жиноят иши қўзғатилди