• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Нидерландияда «омикрон» штамми туфайли локдаун эълон қилинди

    Нидерландия ҳукумати коронавируснинг янги «омикрон» штамми тарқалиши туфайли Европа Иттифоқи мамлакатлари орасида биринчи бўлиб локдаун жорий қилди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.

    Фото: Global Look Press

    Фото: Global Look Press

    Мамлакатда умумий ўзини-ўзи яккалаш тартиби 19 декабрдан 14 январгача амал қилади.

    Бу даврда ноозиқ-овқат дўконлари, барлар, ресторанлар, сартарошхоналар, музейлар, кинотеатрлар ва спорт заллари ишламайди. Мактаблар камида 9 январгача ёпиқ бўлади.

    Маҳаллий аҳолига икки кишидан ортиқ одамни уйига таклиф қилиш тақиқланади (Рождествода тўрттагача меҳмон таклиф қилиниши мумкин). Жамоат жойларида кўпи билан икки киши тўпланиши мумкин.

    Нидерландияда «омикрон» билан касалланишнинг илк ҳолатлари уч ҳафта олдин аниқланган.

    Тиббий прогнозларга кўра, Янги йил ва Рождество байрамларигача «омикрон» мамлакатда коронавируснинг асосий турига айланади. Нидерландияда жами 2,9 миллион кишида COVID-19 қайд этилган, 20 мингдан ортиқ одам инфекциядан вафот этган.

    Аввалроқ Германия «омикрон» штамми туфайли британияликларнинг мамлакатга киришини чеклаган эди. Авиакомпанияларга 20 декабрь, ярим тундан бошлаб Британиядан Германияга сайёҳларни ташиш тақиқланади.

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесуснинг маълум қилишича, «омикрон» варианти олдинги штаммлардан кўра тез тарқалмоқда ва ҳозирда у дунёнинг 77 мамлакатида қайд этилган.

    Коронавируснинг «омикрон» штамми биринчи марта 11 ноябрь куни Жанубий Африкада топилган. Британиялик олимларнинг таъкидлашича, янги штамм тарқалиш тезлиги туфайли аввалгиларига, жумладан, дельтага қараганда хавфлироқ бўлиши мумкин. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мавжуд вакциналар ушбу штаммга қарши самарасиз бўлиши мумкин, деган шубҳалар туфайли «омикрон»ни хавфли деб тан олди. Ташкилот, шунингдек, илгари коронавирусни бошдан ўтказганларда «омикрон» билан қайта касалланиш эҳтимоли юқорилигини маълум қилди.

    Мавзуга доир:

    • «Омикрон» билан касалланганларнинг 60 тадан биттасигина шифохонага ётқизиляпти — ЖАР Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    • Мисрда «омикрон» штамми билан касалланишнинг илк ҳолатлари қайд этилди
    • Жанубий африкалик олимлар Pfizer вакцинаси «омикрон» штаммига қарши самарасиз эканини аниқлади

    19.12.2021, 22:36   Изоҳ (0)   19380
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    NYT: АҚШ авиазарбаларда ҳалок бўлган юзлаб тинч аҳоли ҳақидаги маълумотларни яширган

    19.12.2021, 17:49

    Россиялик миллиардер Роман Абрамович Португалия фуқаролигини олди

    19.12.2021, 15:18

    Германия «омикрон» штамми туфайли британияликларнинг мамлакатга киришини чеклади

    19.12.2021, 14:48

    Филиппинда тайфун қурбонлари сони 75 кишига етди

    19.12.2021, 13:16

    Россия Очиқ осмон шартномасидан расман чиқди

    19.12.2021, 09:38

    Ашхободлик ҳайдовчилар кўзгуни тутиб турувчи қора пластикларни ҳам оқ рангга бўяшга мажбурланмоқда

    18.12.2021, 14:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ биринчи хоними Путинга мактуб йўллади

    Дунё | 17 август, 14:15

    Тошкент ижарада турмоқчи бўлган талабаларни чув туширувчи фирибгарлар пайдо бўлди

    Ўзбекистон | 17 август, 13:40

    “Нетаньяхунинг ўзи муаммога айланган” — Дания бош вазири

    Дунё | 17 август, 13:05

    Ҳейтга учраган Керем Бурсин, Покизанинг ғалати ҳоббиси, Ҳанде Эрчелнинг никоҳ маросими — Турк киноси янгиликлари

    Шоу-бизнес | 17 август, 12:35

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 18 август куни ёмғир ёғиши мумкин

    Ўзбекистон | 17 август, 12:10

    Starlink Ўзбекистонда 2026 йилда ишга туширилиши мумкин

    Ўзбекистон | 17 август, 11:37

    Путин Украинада жанг қилган Шимолий Корея аскарларини “қаҳрамон” деб атади

    Дунё | 17 август, 11:08

    Ҳамзат Чимаев Дю Плессини мағлубиятга учратиб, UFC’нинг янги чемпионига айланди (видео)

    Спорт | 17 август, 10:49
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.