• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Савдо мажмуаси остида ҳокимлик қозонхонасини газ билан таъминловчи газ қувури ўтган бўлган». «Ҳудудгаз Сурхондарё» масъули Деновдаги портлаш ҳақида

    Сурхондарё вилоятининг Денов туманидаги Indenim савдо мажмуасида портлаш содир бўлиб, жами 11 киши жароҳат олгани, икки нафар фуқаро эса воқеа жойида вафот этгани ҳақида хабар берилганди. «Ҳудудгаз Сурхондарё» газ таъминоти филиали директори Мирзоқул Мансуровнинг маълумот беришича, портлаш содир бўлган савдо мажмуа остидан Денов тумани ҳокимлиги қозонхонасини газ билан таъминловчи газ қувури ўтгани аниқланган. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Муродбек Давлатов хабар берди.

    Қайд этилишича, кеча 14 декабрь куни соат 08:00 да вилоят ҳокимлигида Денов туманидаги Indenim савдо мажмуасида содир бўлган нохуш ҳолат сабаблари муҳокама қилинган.

    «Ҳудудгаз Сурхондарё» газ таъминоти филиали директори Мирзоқул Мансуров

    «Ҳудудгаз Сурхондарё» газ таъминоти филиали директори Мирзоқул Мансуров
    Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

    «Вилоят ҳокими Тўра Боболов, вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарлари, шаҳар ва туман ҳокимларининг масъул ўринбосарлари, масалага алоқадор ташкилот раҳбарлари иштирок этган мажлисда ‘Ҳудудгаз Сурхондарё’ газ таъминоти филиали директори Мирзоқул Мансуров ҳолат бўйича изоҳ берди.

    Изоҳда портлаш сабабларини ўрганиш мақсадида ҳодиса рўй берган жойга ҳукумат комиссияси ва унинг таркибида ‘Ҳудудгазтаъминот’ АЖ раҳбариятининг беш кун давомида тегишли идоралар, ташкилотлар ва газ таъминоти соҳаси мутахассислари, махсус техника ва асбоб-ускуналарни жалб қилган ҳолда, ўрганиш ўтказишгани таъкидланди.

    Текширувларда 2013 йилда қурилган Indenim савдо мажмуаси остидан Денов тумани ҳокимлиги қозонхонасини газ билан таъминлайдиган ерости ўрта босимли газ қувури ўтказилгани аниқланган», — деди Муродбек Давлатов.

    Муродбек Давлатовнинг аниқлаштиришича, газ тармоқлари харитасида бино қурилган вақтда туман ҳокимлиги қозонхонасига тортилган газ тармоғи бинонинг остида қолдириб кетилгани кўрсатилган. Маълумотларга кўра уч йилдан кейин қозонхона фаолияти ҳам тўхтатилган. Газ қувури айнан қозонхонага етган жойда беркитиб ташланган.

    Қайд этилишича, йиғилишда савдо мажмуа қурилиши амалдаги қурилиш нормалари ва қоидалари зид тарзда қурилгани маълум қилинган.

    «Бино хавфсизлиги ва ишончлилигини таъминлаш учун савдо мажмуаси ўрта босимли газ қувурининг хавфсизлик зонасини ҳисобга олган ҳолда қурилиши лозим бўлган. Шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ ушбу муҳофаза зонаси бинонинг пойдеворидан тўрт метр масофани ташкил этиши лозим эди. Indenim савдо мажмуаси газ қувурининг айнан устига қурилгани сабабли ер остидаги коммуникациялар созлигини текшириш учун кириш йўли бўлмаган.

    Ўтказилган текширувларда мажмуа остида ҳосил бўлган дайди токлар металл қувурларнинг ташқи коррозиясига ва газ қувурида нуқсонлар пайдо бўлишига олиб келган. Бу эса ўз навбатида газ сизиб чиқишига ва газ-ҳаво аралашмасининг чақнашига сабаб бўлгани айтилди», — деди бу ҳақда «Дарё»га маълум қилган масъул.

    Қўшимча қилинишича, йиғилишда вилоятда яна 25 та объект шу тартибда газ тармоғига улангани айтилган.

    «Вилоят ҳокими зудлик билан ушбу объектларни газ тармоғидан узиш ҳамда вилоятдаги ижтимоий соҳа объектларини инвентаризациядан ўтказиб, ноқонуний ҳолатлар аниқланса, уларни ҳам газ тармоғидан узиш ва хавфсиз жиҳозларга алмаштириш юзасидан туман ҳокимларининг қурилиш ишлари бўйича ўринбосарлари ва газ идоралари раҳбарларига топшириқ берди. Ҳамда мазкур ҳолат тафсилотларини оммавий ахборот воситалари орқали аҳолига очиқ-ойдин кўрсатиш бўйича масъулларга вазифа юклади», — деди Муродбек Давлатов.

    Эслатиб ўтамиз, Сурхондарёнинг Денов шаҳри марказидаги Indenim савдо мажмуасида кучли портлаш 7 декабрь тонгида юз берган. Расмий маълумотларга кўра, портлаш оқибатида икки киши ҳалок бўлган, 11 киши турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Кейинчалик Деновдаги портлашда 65 та уй зарар кўргани, 6 та хонадон деворлари эса ёрилиб, яшаш учун хавфли ҳолатга келиб қолгани маълум бўлди.

    Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов икки нафар марҳумнинг яқинларига моддий ёрдам пули тўлаб берилаётганини маълум қилди. У, шунингдек, тадбиркорларга етказилган зарар, 65 та хонадон таъмири ва ижтимоий соҳа объектларининг зарарланиши оқибатида келиб чиққан чиқимлар ҳам суд қарорига кўра икки хил усулда қопланишини билдирган.

    Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 257-модда (меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) ва 259-моддалари (ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

    Шавкат Мирзиёев бошчилигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлат раҳбари Деновда газ қувури портлаши натижасида содир бўлган ҳодисага тўхталиб, ушбу нохуш воқеа ҳамманинг кўзини очиши кераклигини айтди.

    15.12.2021, 19:26   Изоҳ (0)   37958
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев 16–18 декабрь кунлари Жанубий Кореяда давлат ташрифи билан бўлади

    15.12.2021, 19:11

    Ўзбекистон мусулмонлари идораси Умра зиёрати бўйича қўшимча маълумот берди

    15.12.2021, 18:41

    Сенат инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисидаги қонунни маъқуллади

    15.12.2021, 18:25

    Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига етарли даражада тайёр бўлмаган 931 та хусусий боғча вақтинчалик ёпилган

    15.12.2021, 18:10

    Ўзбекистондаги 100 дан ортиқ туманнинг «Фуқаролар ташаббуси жамғармаси»га қўшимча 117,4 млрд сўм ажратилади

    15.12.2021, 17:55

    Ўзбекистонда ўтган 11 ой давомида тез ёрдам хизматига 6,3 мингдан зиён ёлғон чақириқ келиб тушган

    15.12.2021, 17:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда Telegram ва WhatsApp орқали қўнғироқлар қисман чекловга учради

    Дунё | 14 август, 00:05

    Ўзбекистонга мол гўшти импорти икки баравар оширилди

    Иқтисодиёт | 13 август, 23:50

    Трамп, Путин ва Зеленский учрашуви учун жой изланмоқда — CBS

    Дунё | 13 август, 23:40

    Сурия ва Туркия ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади

    Дунё | 13 август, 23:30

    Ўзбекистонга электромобиль импорти рекорд даражада ортди

    Ўзбекистон | 13 август, 23:15

    EКЛ саралаши. “Башакшеҳир” икки ўйин натижасига кўра “Викинг”ни мағлуб этди. Шомуродовдан ассист

    Спорт | 13 август, 23:09

    Қозоғистон Марказий Осиёда биринчи спот биткоин жойлашган мамлакатга айланди

    Дунё | 13 август, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.