Ўзбекистонда помидор нархлари бир ойда ўртача 54 фоизга қимматлашган, деб хабар бермоқда Давлат статистика қўмитаси.
Маълум бўлишича, истеъмол нархлари кузатувига кўра, ноябрь ойида помидор нархлари октябрь ойида нисбатан 54 фоизга қимматлашган. Нархлар йил бошидан буён ўртача 10,1 фоизга арзонлашгани кузатилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2021 йилнинг дастлабки уч ойида хорижга қиймати 15,6 миллион долларга тенг бўлган 20,5 минг тонна помидор экспорт қилган. Бу 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 5,5 минг тоннага кўп.
Изоҳ (0)