• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12980.16
    • RUB161.63
    • EUR14606.57
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Гавҳар Шарипова ўлимига 2 йил тўлиши арафасида «Бир жиноят изидан» кўрсатуви намойиш этилди. Унда актрисанинг шахсий ҳаётига оид фактлар ҳам бор

    «Опа-сингиллар», «Гулхан атрофидагилар» каби сериаллардаги роллари билан танилган Гавҳар Шарипованинг вафотига роппа-роса икки йил бўлди. 2019 йилнинг 19 ноябрида актриса фожиали тарзда ҳалок бўлганди. У 37 ёшда эди. «Ўзбекистон» телеканалининг «Бир жиноят изидан» кўрсатувининг навбатдаги қисмида Гавҳар Шарипованинг ўлими тафсилотлари ва унинг вафотидан олдин тушкунликка тушиши сабаблари ҳақида яқинларининг фикри намойиш этилди.

    Гавҳар Шарипова.

    Гавҳар Шарипова.
    Фото: «Kino-teatr.ru»

    Гавҳар Шарипованинг ўлими тафсилотлари

    2019 йилнинг 18 ноябрь куни тунги соат 2 ларда Ғузор тумани ички ишлар бўлимига Ғузор—Самарқанд йўлининг Ёрғунчи қишлоғидан ўтган ҳудудида Isuzu юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушган.

    Ғузор тумани тез тиббий ёрдам шифокори Ҳайитгул Саломованинг айтишича, воқеа жойига 02:40 да етиб борилганида у ерда иккита Isuzu автомобили ёнида икки йигит ва йўл четида ётган аёлга дуч келган. «Шу аёлни кўрдик. Бориб пулсини кўрдим, қон босимини ўлчадим ва кўзини очиб кўрдим. Қорачиқлари кенгайиб кетган экан», — дейди шифокор.

    Ҳамшира Зебуниса Ўринованинг сўзларига кўра, аёлни ўзига келтириш учун аммиак ҳам ҳидлатишган.

    «Юрак уриши тўхтаган экан. Кейин йигитларга ‘Пулси йўқ экан, ўлиб қолибди’ деб айтдим», — деб воқеани эслайди Ҳайитгул Саломова. Унинг айтишича, аёлни кўздан кечириш вақтида ўнг оёғининг товон қисмида тахминан 4-5 сантиметр шилиниб, суяги кўриниб қолганига гувоҳ бўлган.

    Чироқчи тумани ИИБ бошлиғи Актамали Бешимқуловнинг айтишича, тезкор тергов гуруҳи ҳодиса жойига етиб борганида йўл четида аёл кишининг жасади ётган бўлган. Бироз нарида Isuzu юк автомобили йўл четида тўхтаб турган.

    Гавҳар Шарипованинг ўлими юзасидан қўзғатилган жиноят иши ҳужжатларидаги Isuzu автомобили сурати.

    Гавҳар Шарипованинг ўлими юзасидан қўзғатилган жиноят иши ҳужжатларидаги Isuzu автомобили сурати.
    Кадр: «Бир жиноят изидан»

    «Isuzu ҳайдовчиси Тошкент шаҳри томон ҳаракатланиш вақтида йўлда номаълум аёлнинг жасадини кўриб, автомобилини тўхтатганини маълум қилган. Суҳбат жараёнида унинг кўзлари жойида турмагани, ранги оқаргани, гап орасида қалтирагани туфайли биз ундан шубҳаландик», — дейди Актамали Бешимқулов. Унинг сўзларига кўра, Isuzu автомашинасининг ички ва ташқи томони тўлиқ кўздан кечирилган. Машина ичидан топилган соч толаси ва бармоқ излари расмийлаштириб олинган. Шу куннинг ўзида Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

    Марҳуманинг сумкаси ва кийимидан унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар топилмагани сабаб унинг шахсини аниқлаш ишлари бошланган. Барча ИИБларга автомобиль қурбони бўлган 30—35 ёшлардаги аёлнинг алоҳида белгилари билан суратлари тарқатилган.

    Терговчи Қамариддин Амировнинг айтишича, олиб борилган дастлабки тергов натижаларига кўра, Фазлиддин Шарифов бошқарувидаги Isuzu салонидан олинган қон, бармоқ изи намуналари бўйича экспертизалар тайинланган. Ҳайдовчи айбига иқрор бўлиб, терговчиларга ҳодиса қандай содир бўлганини сўзлаб, воқеа жойини кўрсатган.

    Фазлиддин Шариповнинг сўзларига кўра, у тунда автомобилда ҳаракатланиб кетаётганида Ғузор тумани «Карвонсарой» чойхонаси рўпарасида аёл киши қўлини кўтариб, машинани тўхтатган. Ҳайдовчи Самарқандгача етиб олмоқчи бўлган аёлни ўзи билан олиб кетишга рози бўлган. Ҳаракат давомида у аёлга шилқимлик қилиб, елка ва қўл қисмларига тегинган. Бунга жавобан аёл машина эшигини очиб, ўзини ташлаб юбориш билан огоҳлантирган. Ҳайдовчи уни бир қўли билан ушлаб олган, аммо катта тезликда (тахминан 80 км/соат) ҳаракатланишда давом этаверган. Бошқарувни йўқотгач, аёлни қўйиб юбориб, иккала қўли билан рулга ёпишган. Аёл эса машинадан тушиб кетган.

    «Кейин йўл устида машинани тўхтатдим. Машинадан тушиб, югуриб бориб аёлнинг юзига урдим, ‘опа’ деб чақирдим. Ҳеч нарсани сезмади. Кейин бирорта машина босиб кетмасин деб йўл четига тортиб чиқардим. Машинамни ҳам чеккароқ олдим. Кейин машинанинг эшигини очиб, кўрпа билан адёлни силжитиб, аёлни ўриндиқни устига ётқиздим. Машинани ўт олдирсам, ўт олмади. Аёлни яна пастга туширдим. Сўнг 103 га телефон қилдим», — деган Фазлиддин Шарифов ҳодиса жойида терговчиларга берган кўрсатмасида.

    Фазлиддин Шарифов Гавҳар Шарипова вафот этган жойда унинг ўлими қандай юз берганини терговчиларга сўзлаб бермоқда.

    Фазлиддин Шарифов Гавҳар Шарипова вафот этган жойда унинг ўлими қандай юз берганини терговчиларга сўзлаб бермоқда.
    Кадр: «Бир жиноят изидан»

    Марҳуманинг шахсига бир неча соатдан сўнг аниқлик киритилган. Интернет-сайтлар ва ижтимоий тармоқлар 19 ноябрь куни туш вақтида Гавҳар Шарипованинг вафот этгани ҳақида хабар берганди.

    Фазлиддин Шарифов актрисанинг ўлимида айбланиб, унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

    Бу 29 ёшли Фазлиддинга нисбатан қўзғатилган биринчи жиноий иш эмас эди. У илгарироқ бошқа бир йўл-транспорт ҳодисасини содир этганди. Фазлиддин содир этган биринчи ЙТҲ юзасидан 2019 йилнинг 25 ноябрида жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти Нуробод туман судида ўтказилган суд мажлисида унга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан 2 йилга маҳрум қилиш ҳамда иш ҳақининг 15 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

    Гавҳар Шарипованинг ўлими юзасидан ўтказилган суд жараёнида ҳайдовчи айбига қисман иқрорлик билдириб, терговда берган кўрсатмаларидан тонган. Фазлиддиннинг ҳикоя қилишича, у 2019 йил 18- ноябрь куни соат 21:00 ларда бошқарувидаги Isuzu автомашинага Сурхондарё вилояти Ангор туманидан турли кўкатларни ортиб, Тошкент вилояти Янгийўл туманига бориш учун йўлга чиқади. Соат 02:15 ларда Ғузор тумани Қўштепа қишлоғидан ўтиб, Ёрғунчи қишлоғи томон ҳаракатланиб бораётганида, йўлнинг четида турган 35—40 ёшлар атрофидаги сариқ сочли аёл қўлини кўтариб, «олиб кетинг» ишорасини қилади. Ф.Ш. эса ўша вақтда бошқарувидаги автомашина тезлиги соатига 70-80 километр бўлгани боис аёл турган жойдан тахминан 70—80 метр ўтиб тўхтайди. У йўловчи аёлни миндириш ниятида автоуловни соатига чамаси 5 км/соат тезликда ортга ҳайдайди. Тахминан 20 метрча юрганидан сўнг автомашина орқа томонидан «тақ» этган овоз эшитилади. Ҳайдовчи автомашинани дарҳол тўхтатиб, пастга тушгач, йўловчи аёл автомашинанинг орқа ўнг ғилдирагининг ташқи томонида ерда жонсиз ҳолатда ётганини кўради. Уни ўзига келтириш учун юзига 2—3 марта уради. Аммо ўзига келмагач, унинг елкасидан кўтариб, йўлнинг четига олиб чиқади ва 103 га қўнғироқ қилади. Орадан 15—20 дақиқа ўтиб, Ёрғунчи ҚВП тиббиёт ходимлари келади ва шифокорлар жароҳатланган аёлни кўздан кечиришади.

    Фазлиддин Шарифов судда Гавҳар Шариповани автомашинага миндиргани, унга тегажоғлик қилгани ва оқибатда у автомашинадан ўзини ташлаб юборгани тўғрисидаги терговдаги илк кўрсатмасини тасдиқламаслигини билдирган. У ўша вақтда шошиб қолгани ва ИИБ ходимлари ушбу жиноятда уни шубҳа остига олишгани учун шу мазмунда кўрсатма беришга мажбур бўлганини айтган. Судланувчи марҳумани аслида автомашинанинг орқа томони билан уриб юборгани, ўша вақтда автомашинада ва атрофда ҳеч ким бўлмагани, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, Гавҳар Шарипованинг оила аъзоларидан кечирим сўраб, эҳтиётсизлиги туфайли бахтсиз ҳодиса рўй бергани, марҳумани аввалдан танимаслиги, у билан суҳбатлашмагани, тегажоғлик қилмаганини айтиб, суддан енгиллик беришни сўраган.

    Гарчи Фазлиддин Шарифов судда терговдаги кўрсатмаларини тасдиқламаслиги ҳақида гапирган бўлса-да, унинг бу важи қуйидаги асосларга кўра рад қилинган:

    — Гавҳар Шарипова Isuzu автомашинадан тушиб кетган ва олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган. Бу ҳолат марҳуманинг танасида кўплаб шикастлар мавжудлиги ҳақидаги экспертиза хулосаси билан тўлиқ исботини топган;

    — Фазлиддин Шарифов тергов жараёнида ушбу ҳодиса қандай юз берганини батафсил тушунтириб, ҳаққоний ва ишончли кўрсатма берган. Шу боис суд унинг суддаги кўрсатмаларини жавобгарликни енгиллаштириш мақсадида айтилган важ, дея баҳолаган ва ҳақиқатга мос келмайди, деб ҳисоблаган.

    «Бир жиноят изидан» кўрсатувида судда адвокат марҳуманинг онаси Дилором Шариповадан «Моддий ва маънавий зарар сўрайсизми?», — деган саволига берган жавоби келтирилган.

    Кимдан моддий ва маънавий зарар сўрайин? Суд залида мунғайиб ўтирган, ўғлини отасиз катта қилган онасиданми? Икки норасида фарзандларимни энди қандай боқаман деб ўйлаб ўтирган турмуш ўртоғиданми? Йўқ, буларнинг бир сўм пули ҳам керакмас. Ўзим 6 қизни отасиз катта қилганман. Етим ва йўқчилик нималигини, бева аёллик таъна-дашномларини кўп тортганман. Менга берадиганини оиласига, невараларининг яхши кунларига ишлатсин.

    Гавҳарнинг онаси Дилором Шарипованинг суддаги чиқишидан

    Дилором Шарипова.

    Дилором Шарипова.
    Кадр: «Бир жиноят изидан»

    2020 йил 12 июнь куни ўтказилган суд мажлисида Фазлиддин Шарифов Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан айбдор деб топилган. Шунингдек, судланувчига Жиноят кодексининг 59-моддаси 8-қисми ва 61-моддаларига асосан, аввалги ҳукми юзасидан ўталмай қолган жазо муддати қисман қўшилиб, транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан 2 йил-у 6 ойга ҳамда 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Асосий жазо муддати 2019 йил 19 ноябрдан бошлаб ҳисобланиши белгиланган.

    Маҳкум Фазлиддин Шарифов «Бир жиноят изидан» кўрсатувида қилган ишидан афсусда эканини билдирди:

    «Ҳамма нарса Худодан. Менинг ҳам, унинг ҳам бир иши Худога ёқмагандир. Менга синов бериб, унга жазо бергандир. Машина бировники эди. Пушаймон еяпман энди, афсусланяпман».

    Фазлиддин Шарифов.

    Фазлиддин Шарифов.
    Кадр: «Бир жиноят изидан»

    Гавҳар Шарипова ўлимига олиб келган омиллар

    «Бир жиноят изидан» кўрсатувида Гавҳар Шарипованинг фожиали ўлимига олиб келган омиллар ҳақида ҳам сўз юритилган. Кўрсатувда айтилишича, ўлими олдидан актриса ҳаммадан ўзини олиб қочадиган бўлиб қолган.

    «Опа-сингиллар» сериали режиссёри Замира Бегимқулованинг сўзларига кўра, Гавҳар севган йигити билан ажрашганидан сўнг тушкунликка тушиб қолган.

    «Ўша пайтларда Гавҳар Шарипова жуда ҳам оғир кайфиятда эди. Тўрт йил учрашиб юрган севган йигити билан ораси бузилган ва бу нарса унга қаттиқ таъсир қилганди. У ҳамма нарсани юрагига яқин оларди. Жуда ҳам тушкунликда эди, ўзини қўлга олиши қийин бўлган», — дейди Замира Бегимқулова.

    Актрисанинг дугонаси Дурдона Эгамбердиева Гавҳар Шарипованинг ҳаётини издан чиқарган воқеа ҳақида сўзлаб берди. Унинг айтишича, Гавҳар институтда 1-курсда ўқиб юрган пайтида Самандар исмли йигит билан танишган ва у билан никоҳдан ўтган. Аммо ажрашиш актриса учун жуда оғир кечган.

    Дурдона Эгамбердиева.

    Дурдона Эгамбердиева.
    Кадр: «Бир жиноят изидан»

    «Ўша пайтда у бир бола билан танишган. Ҳақиқатда яхши кўриб, йигит унга уйланаман деган. Йигит қанча қизни яхши кўрса, дугонам шунча ундан қочишни бошлаган. У пайтда Самандар акаси Искандар билан квартирада яшарди. Кейин алоҳида квартирага турган пайтида Самандар у билан никоҳ ўқиттирган. Яхши яшаб юрган, сўнг нимадир бўлиб, Самандар унинг талоғини бериб кетган. Ўшандан кейин ҳаммаси издан чиқиб кетди», — деб эслайди Дурдона Эгамбердиева.

    Дурдона Эгамбердиева Самандар исмли йигитнинг кимлигига аниқлик киритмайди. Аммо «Дарё»нинг шоу-бизнесга яқин манбалари гап хонанда ва актёр Самандар Ҳамроқулов ҳақида кетаётганини тасдиқлади. Самандар Ҳамроқулов Гавҳар Шарипова билан никоҳланганини ҳеч қачон гапирмаган. Фақат «Мирсодиқова билан» лойиҳаси доирасида берган интервьюсида Гавҳар Шариповани севгани, аммо онасининг қаршилиги туфайли унга уйлана олмаганини айтган.

    2021 йилнинг августида YouTube’га жойланган ўша интервьюда журналист ҳам, Самандар ҳам Гавҳар Шарипованинг исмини бирон марта тилга олмаган, улар «актриса» ёки «у қиз» жумлаларидан фойдаланган. Бироқ Самандарнинг «у қиз» ва у билан муносабатларини сўзлаб бераётган вақтида экранда бир неча марта Гавҳар Шарипованинг сурати намойиш этилган.

    У пайтда жуда ҳам ёш бўлганман. Ўйламасдан кўп иш қилардим. Деярли ақл ишламаган, нафсга қулоқ соладиган пайтимиз бўлган. Лекин барибир у қизда кўнглим бор эди, яхши кўрардим. У замонавий кийинадиган, дунёқарашлари замонавий, рус мактабида ўқиган навоийлик қиз эди. Онамга кўрсатдим, аммо онамга маъқул келмади. Лекин ажрашишимиз анча қийин бўлди. Мен асабий бўлиб қолдим. Биз кўп уришиб қолардик, унинг ўзига яраша характери бор эди. Барибир мен кўп кечирим сўрардим, чунки мен кўп хафа қилардим. Олийгоҳни битирганимиздан кейин икки тарафга ажралиб кетдик. Ажралганимиздан кейин у бошқа оила қурди.

    Шундан сўнг концерт ёки тўй хизматларига борсам, у бошловчи бўлиб ишлаётганини кўриб қолардим. Мени кўрса, бекиниб оларди. Билардимки, у мендан қаттиқ хафа. Али (Ниёзимбетов) ҳам менга айтди: «Бир жойда кўрдим, сал бошқачароқ бўлиб қолибди. Шу қиздан узрингни сўраб, орани очиқ қилиб олгин». У қиз билан ҳаммасини гаплашиб олганман.

    Барибир ўзимни айбдор ҳис қиламан. У оламдан ўтганда мен жуда қийналдим. Намозларимда унинг ҳақига дуо қиламан. Яхши қиз эди. Ўз характерига эга бўлган чиройли, ақлли қиз эди. Ёзадиган шеърлари одамни йиғлатарди. Дунёқараши кенг эди. Ҳар қанча севишга арзийдиган қиз эди.

    Иккаламизнинг ҳам ўзимизга яраша хатоларимиз бўлди. Лекин аксарият хато менда бўлди дейман. Курашишим керак бўладиган нарсалар бор эди, аммо мен курашмадим. Менимча, қўрқоқлик қилдим. Хатом шу деб биламан.

    Самандар Ҳамроқулов, актёр ва хонанда

    Самандар Ҳамроқуловнинг «Мирсодиқова билан» лойиҳасига берган интервьюсидан.

    Самандар Ҳамроқуловнинг «Мирсодиқова билан» лойиҳасига берган интервьюсидан.
    Кадр: YouTube / Мирсадикова Шоирахон

    Актриса Феруза Собитова Гавҳар Шарипованинг ўлимидан сўнг берган интервьюсида Гавҳар узоқ яшамаслигини ўзи ҳам билганини айтганди.

    «Гавҳарнинг ҳаётида баъзи бир ишлар бўлди. Москвага кетишига тўғри келди, қайтиб келгач, яшашга жойи йўқлиги сабаб меникида яшаб юрди. Жуда тушкун ҳолатда бўлди, руҳиятига таъсир қилганди.

    Москвада ҳам оғир ётиб қолдим деб айтиб берганди. Тўшакда ётганимда ҳам доим шеърлар ёзардим, деди. Хит бўлган кўплаб қўшиқларнинг шеърларини меники дерди. Сен буни қанақ қилиб исботлайсан, десам, ‘Ўзим биламан ва Аллоҳ билади’ дерди. Манзура билан гаплашгани эсимда, у билан озгина тортишиб қолди.

    Кўп суҳбат қилардик, ҳаётимни қайтадан бошласам, кўп хатоларга йўл қўймасдим дерди. Лекин мен кўп яшамайман Феруз, — дерди.

    Кейинроқ порталларга бир нарсалар ёзгани учун ‘тепадан’ ‘Нега сизни уйингизда яшаяпти?’, деган мазмунда қўнғироқлар қила бошлашди. Шу сабаб уни ўзим уйдан чиқариб юбордим. Раҳматли кўп жойга иш сўраб борди. ‘Миллий театр’га борди, ‘Ўзбекфильм’га борди, лекин уни ишга олишмади», — деганди Феруза Собитова.

    Ўша вақтларда маданият вазири бўлган Бахтиёр Сайфуллаев Гавҳар Шариповани руҳан носоғлом бўлганини айтганди.

    «Актриса Гавҳар Шарипованинг руҳий касалликка тушиб қолишига театр ёинки атроф-муҳит сабаб эмас. Мен буни очиқ айтаман. ‘Анақа бўлди, унақа бўлди’, деб ёзишибди... Кейинги вақтларда неча марта ‘Ўзбекконцерт’га ҳам борган, бизга ҳам келган, кечирасизлар-у — у руҳан носоғлом эди», — деганди маданият вазири.

    Феруза Собитованинг сўзларига кўра, она бўлиш Гавҳарнинг энг катта орзуси бўлган. Бироқ даволангандан кейин ҳам оналик бахтига эриша олмаган.

    У қаттиқ тушкунликка тушиб қолган эди. Ўша вақтларда, ўзининг айтиши бўйича, унда саратон аломатлари пайдо бўлган. Буни эри билиб қолгач, уни ташлаб кетган. Гавҳар буларни кўтара олмади. Ҳаётдан хафа, тақдиридан норизо яшади. Яшашдан умиди ҳам қолмаган эди. У тушкунлик ҳолатидан чиқа олмади. Ҳаёт қийинчиликларига бардош бера олмади.

    Энг катта орзуси фарзанд кўриш эди. Она бўлиш учун жуда ҳам кўп ҳаракат қилди. Шифокорларга қатнади, фойдаси бўлмади. «Ҳаммаси яхши бўлади, ҳали ёшсан, ҳали ҳаммаси олдинда», деганим билан фойдасиз эди.

    Феруза Собитова, актриса

    Феруза Собитованинг сўзларига кўра, Гавҳар Шарипова руҳан жуда заиф бўлгани сабаб тушкунликдан чиқиб кета олмаган.

    19.11.2021, 21:58   Изоҳ (0)   162163
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Кремлда Владимир Путин билан учрашди

    19.11.2021, 21:26

    «Ўзбекнефтгаз»: Россиянинг қатор молиявий институтлари билан 257,3 млн доллар миқдорида ҳамкорлик шартномалари имзоланди

    19.11.2021, 21:25

    Сирдарёда 1600 МВт қувватга эга янги иссиқлик электр станцияси қурилади

    19.11.2021, 20:57

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва Россиянинг VEB.RF банки ўртасида 40 млн евролик келишув шартномаси имзоланди

    19.11.2021, 20:35

    Ўзбекистонда вакцина олмаган ходимларни ишдан четлаштириш тартиби ҳақида маълумот берилди

    19.11.2021, 20:10

    Сурхондарёда омонатга қўйилган 566 млн сўмни талон-торож қилган собиқ банк ходимига жиноят иши очилди

    19.11.2021, 19:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Аббосбек Файзуллаев “Зенит”га қарши баҳсдан кейин ўйин ҳақида фикр билдирди

    Спорт | 15 май, 12:54

    Uzcosmos ва Uzum “Ёш муҳандис” танловида совғалар топширди

    Ўзбекистон | 15 май, 12:00

    Британия полицияси қўлга олишда сунъий интеллектдан фойдаланади

    Дунё | 15 май, 12:44

    Instagram: Феруза Норматова ота-онаси билан ҳажга кетди, Наргиз Зокирова оиласида янгилик, Отабек Маҳкамов нега рафиқасини кўрсатмайди?

    Шоу-бизнес | 15 май, 12:32

    Қирғизистонда имомларга стипендия тўлаш бошланди 

    Марказий Осиё | 15 май, 12:11

    “Ўзгидромет” 16 майда қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди

    Ўзбекистон | 15 май, 11:58

    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади

    Реклама | 15 май, 10:30

    Зеленский Ўзбекистонда туғилган сиёсатчини Туркияга элчи қилиб тайинлади

    Дунё | 15 май, 11:44
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.