17 ноябрь тонгида Тошкентнинг Лабзак мавзеси ҳудудида дарахт йўлнинг қатнов қисмига қулаб, Matiz автомобилининг олд қисмига зарар етказди, деб хабар беради «Gazeta.uz».
Маълум қилинишича, ҳодиса жойига ўт ўчириш бригадаси етиб келган. Жароҳат олганлар йўқ. Дарахт автомобилнинг олд қисмини шикастлаган.
Дарахт кўчанинг ярмини тўсиб қўйган, машиналар уни айланиб ўтишига тўғри келмоқда.
«Кечаси шаҳарда ёмғир ёғди, кейин у қорга айланди. Дарахт намликнинг оғирлиги остида синган бўлиши мумкин», — дейилади хабарда.
Аввалроқ Қарши шаҳрида чириган дарахт Damas’ни босиб қолгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)