Ўзбекистонда йил бошидан буён 7681 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган. Ушбу ЙТҲлар натижасида 1964 нафар киши вафот этган бўлса, тан жароҳати олганлар сони 6886 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар қилди.
Ҳудудлар кесими бўйича энг кўп йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳрида (1023 та) содир бўлган. Қайд этилишича, ушбу давр ичида энг кўп ЙТҲни (1613) 23-27 ёшли ҳайдовчилар содир этган.
ЙТҲлар натижасида 1268 нафар болалар жабр кўрган. Йўл-транспорт ҳодисаси содир этган ҳайдовчиларнинг 202 нафари аёл 7479 нафари эркак кишилардир.
Қайд этилган даврда энг кўп ЙТҲлар ҳафтанинг асосан жума (1162), шанба (1142) ва пайшанба (1125) кунларида содир этилган.
7681 та ЙТҲнинг 5187 таси кундузги вақтда, қолган 2497 таси эса тунги вақтда содир этилган.
Мавзуга доир:
- Ўзбекистонда 2021 йилдаги энг йирик ЙТҲ тўрт ой аввал Ангренда бўлганди. Қурбонлар сони 7 кишидан кўпроқ бўлиши мумкин, лекин масъуллар маълумот яширяпти
- Навоийдаги ЙТҲда 8 киши ҳалок бўлди. Уларнинг 5 нафари ёниб кетган
- Машина ичида ёниб кетган ҳайдовчи, эшак арава билан тўқнашган Nexia. Ўзбекистон йўлларида содир бўлган ЙТҲ тафсилотлари
Изоҳ (0)