Канадада лось мактаб деразасини синдириб, хона ичига бостириб кирди. Бу вақтда биология дарси ўтилаётган бўлган. Бу ҳақда Global News хабар берди, деб ёзади «Korrespondent.net».
Ўқувчилар эрталаб лосни мактаб ҳовлисида кўришган. Кадрларда ҳайвоннинг синф хонаси ичида турганини кўриш мумкин. «Айни вақтда жонивор дам олмоқда, мактаб маъмурияти эса ҳайвонларни назорат қилувчи хизмат ходимлари келишини кутмоқда», — деб ёзган Twitter саҳифасида Пэт Дюбуа. Қутқарувчилар етиб келганидан кейин ҳайвон ухлатилган ва хавфсиз жойга олиб кетилган.
Мавзуга доир:
- Канадада Пўртана лақабли ит ширинлик илинжида об-ҳаво кўрсатувига «бостириб кирди». У телевидениеда биринчи бор 2012 йилда кўриниш берган
- Таиландда баджаҳл мушук уйга бостириб келган филни қувиб юборди (видео)
- Чилидаги кўчаларнинг бирида 2 тонналик денгиз фили пайдо бўлди. Аҳоли қутқарув операциясини ташкил қилиб, уни денгизга қайтарди (видео)
Изоҳ (0)