Бельгиялик она томонидан ўғлига тайёрланган санъат асари даражасидаги нонушталар (фото)
53 ёшли Иоланда Стоккерманс деярли дунё миқёсида шуҳрат қозонди. Бельгияда яшовчи аёл ҳар доим иштаҳаси яхши бўлмаган ўғлининг нонуштасини тайёрлашга ижодий ёндашади. Бунинг учун Иоланда ликопчада оддий маҳсулотлардан ҳайвон ва мультфильм қаҳрамонларни тасвирлайди.
Аёл яратган тасвирлар шунчалар мукаммалки, улар худди тирикка ўхшайди. Ҳозирда Иоланда ўз блогини юритади ва у ерда тайёрлаган нонушта суратларини жойлаштиради. Касби бўйича график дизайнер бўлган аёл (афтидан, бу унинг ғояларини амалга оширишда катта ёрдам берган), ҳатто ғайриоддий услубда пишириш бўйича пазандалик бизнесини ҳам очган.
Изоҳ (0)