• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Бердимуҳамедов янги автотрассанинг бир қисмини очиб бериб, унда янги «КамАЗ»ни синовдан ўтказди (фото)

    29 октябрь куни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ашхобод—Туркманобод автобанининг Ашхобод-Тежен йўли участкасини очиб берди. Очилиш маросими тантаналари дастурини президент аввалроқ бўлиб ўтган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида тасдиқлаганди, деб ёзади «Хроника Туркменистана».

    Фото: «Хроника Туркменистана»

    Фото: «Хроника Туркменистана»

    Туркманистон давлат ахборот агентлиги маълумотларига кўра, йўл Саноатчилар ва тадбиркорлар иттифоқи аъзоси Türkmen Awtoban ОАЖ томонидан қурилмоқда, 2,3 миллиард долларлик лойиҳа 2023 йилнинг декабрь ойида якунланиши керак. Умумий узунлиги 600 километр бўлган автобан олтита ҳаракат чизиғидан иборат.

    Трасса Ашхобод-Тошҳовуз автомобиль йўлининг 24-километридаги чорраҳадан бошланади. У ерда тўлов марказлари ва йўл ҳаракати назорати пункти қурилган. Ҳаммаси бўлиб автобан 10 та станцияга хизмат кўрсатади.

    Гурбангули Бердимуҳамедов «Ашхобод» терминалида Ашхобод-Тежен йўлининг 203 километрлик қисмини очиб берди.

    «Техник хусусиятларига кўра автобан халқаро стандартларга жавоб беради. Магистрал йўл бўйлаб савдо марказлари, умумий овқатланиш шохобчалари, меҳмонхоналар қурилди. Йўл яқинида электрон тўлов терминаллари, видеокузатув мосламалари, радарлар, алоқа пунктлари, қуёш энергияси билан ишлайдиган ёритиш устунлари ўрнатилди», — деди президент.

    Очилиш маросимида иштирок этган Австриянинг VCE Vienna Consulting Engineers ZT GmbH компанияси директори Домагой Перковичнинг айтишича, йўл ISO 9001 стандартига мувофиқлик сертификати билан тақдирланган.

    Видеоалоқа орқали сўзга чиққан Германиянинг «Рейн-Вестфалия» транспорт коммуникациялари вазирлиги маслаҳат бўлими аъзоси, Транспорт фанлари институти профессори Вольфганг Шульц йўлни юқори даражадаги хавфсизлик сертификати билан тақдирлади, Дорнбирн шаҳри (Австрия) транспорт коммуникациялари ва инфратузилмаси департаменти эса йўл қурилишида инновацион юқори технологиялардан фойдаланилганини тасдиқловчи сертификатни тақдим этди.

    Кейин Гурбангули Бердимуҳамедов Йўл бошқаруви марказини кўздан кечирди, сўнг автомобилда трассага чиқди ва «ҳаракатни бошлашга ўз фотиҳасини берди». Унинг ортидан юк машиналари ва енгил машиналар йўл бўйлаб ҳаракатланди.

    Фото: «Хроника Туркменистана»

    Фото: «Хроника Туркменистана»

    Туркманистон ахборот агентлиги маълумотларига кўра, йўлнинг икки томонида санъаткорлар ва Ахалтеке отларини минган чавандозлар чиқишлар қилган, шунингдек, бозор импровизация қилинган.

    Фото: «Хроника Турменистана»

    Фото: «Хроника Турменистана»

    Тўхтаган вақтида Гурбангули Бердимуҳамедов «КамАЗ» ОАЖ директорлар кенгаши раиси Сергей Ткаченко билан суҳбатлашди. Тадбиркор янги «КамАЗ» модели — узоқ масофага мўлжалланган музлаткичли юк машинаси ишлаб чиқарилганини маълум қилди. У машинани президентга тақдим этиб, уни янги йўлда тест-драйв қилишни сўради.

    Фото: «Хроника Туркменистана»

    Фото: «Хроника Туркменистана»

    Синовдан сўнг Бердимуҳамедов ўз таассуротлари билан ўртоқлашди, унинг сўзларига кўра, юк машинаси жуда қулай, ҳайдашга осон, ҳайдашнинг иқтисодий, хавфсизлик ва экологик қоидаларига тўла жавоб беради. Шунингдек, ташқи кўриниши ва ички қисми ўзаро мутаносиб. Автомобиль тезлигини ошириш жуда осон. Тормоз тизими ҳам ўз вазифасини яхши бажаради. «Ҳеч қандай салбий томонлар сезилмади. Худди шу нарсани ишлов бериш ҳақида ҳам айтиш мумкин. Машина рул бурилишларига аниқ жавоб беради ва йўл бўйлаб яхши ҳаракатланади», — деди Бердимуҳамедов.

    Мавзуга доир:

    • Туркманистонда миллий байрам муносабати билан 210 квадрат метрли улкан гилам яратилмоқда
    • Бердимуҳамедов Ашхободдаги Махтумқули ёдгорлиги қурилишига ташриф буюрди. Унинг очилиши 2022 йилга режалаштирилмоқда
    • Бердимуҳамедов Ашхободга ташриф буюрган Қозоғистон президентига от ва ит совға қилди (видео)
    • Бердимуҳамедов Тошкентдан қайтгач, Ашхободдаги тунги ёритиш тизимларига алоҳида эътибор қаратишни буюрди

    31.10.2021, 20:59   Изоҳ (0)   42447
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Қалбим мусиқага ошуфта». Опера санъати довруғини дунёга достон қилган Лучано Паваротти ҳақида

    31.10.2021, 19:53

    БАА Ливандаги дипломатларининг бир қисмини чақириб олмоқчи

    31.10.2021, 19:22

    Иорданияда COVID-19 га қарши эмланмаган чет эллик ишчилар мамлакатдан депортация қилинади

    31.10.2021, 17:25

    Фоторепортаж: Москваликлар локдаун жорий этилганидан кейинги биринчи дам олиш кунини қандай ўтказди?

    31.10.2021, 16:37

    Ямандаги халқаро аэропорт яқинида портлаш юз берди. Қурбонлар бор

    31.10.2021, 15:24

    Фотогалерея: Корея Горбачёви. Жанубий Корея президенти Ро Де У қандай одам эди?

    31.10.2021, 14:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.