• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    16 октябрь — Бутунжаҳон нон куни. Ўзбекистонда қандай нонлар тайёрланади? (фоторепортаж)

    16 октябрь — Бутунжаҳон нон куни. Ушбу байрам 2006 йилда Новвойлар ҳамда новвой-қандолатпазлар Халқаро уюшмаси ташаббуси билан таъсис этилган. Бу сана Ўзбекистонда нон куни сифатида расмий қайд этилмаган бўлса ҳам ўзбекларнинг куни нонсиз ўтмайди.

    Халқда нонга бўлган ҳурмат қадрият даражасига кўтарилганки, уйга келган меҳмонга олдига, албатта, нон қўйилади, ушатилиб туз тортилади. Узоқ сафарга кетаётганларга бутун нондан бир тишлам едирилиб, то у қайтмагунча ўша нон уйнинг тўрида асраб турилади. Ноннинг ушоғи ҳам нон сифатида эъзозланади. Агар йўлда нон бўлаги ётган бўлса, уни кўрган заҳоти панага авайлаб олиб қўйиш одоб сифатида қаралади. Ўзбекистонда ҳар бир вилоятининг ўзига хос нонлари бор. Кўриниши, шакли ва ясалиш услуби орқали улар бир-биридан фарқланади.

    Мутахассисларнинг фикрича, Самарқанд атрофида ўтин кўпроқ бўлгани боис нонни тандирда узоқроқ пишириш мумкин ва шунинг учун Самарқанд «гўштли» нонлари бошқа вилоят нонларига нисбатан кўпроқ тарози босади. Аксинча, дашт, тоғ ва тоғолди ҳудудларида ёқилғи камлиги боис аҳоли нонни тез пишириб олиш мақсадида нон хамирини юпқароқ ва кенгроқ шаклда ясайди.

    «Дарё» вилоятларда ўзига хос нон турлари ҳақида фоторепортаж тайёрлади.

    Андижон вилояти

    Андижондаги бозор ва дўконларда 15 дан ортиқ турдаги нонлар аҳолига етказиб берилади: оддий нон, уй нони, гижда, дўлтали нон, ёғли нон, қаймоқли нон, Андижон патир, ўрама патир, оби нон, ширмой нон, гўштли нон, сутли нон, кулча нон, шулар жумласидан. Нонларнинг асосан гижда, Андижон патир, Ёғли патир каби турлари харидоргир ҳисобланади. Бугунги кунда вилоятда мингдан ортиқ новвойхоналарда беш мингга яқин новвой шу касб ортидан тирикчилик қилади.

    Фото: «Дарё» / Элёр Мамажонов

    «Янги бозор» деҳқон бозорида иккита махсус тандир қурдириб, новвойчилик қилаётган ҳунарманд Аҳмаджон Камоловнинг айтишича, бу ерда ҳар куни нархи 1500 сўмдан 20 минг сўмгача бўлган 15 турдаги нон ёпилади. Нон тайёрлаш учун кунига 10 қоп ун сарф этилади. Тайёрланаётган маҳсулотлар орасида оддий нон, патир нон, пирамида нон, гижда нон каби нонлар яхши сотилади.

    Махсус тандирда пишаётган Андижон патир нони.

    Махсус тандирда пишаётган Андижон патир нони.
    Фото: «Дарё» / Элёр Мамажонов

    Никоҳ тўйи учун буюртма асосида тайёрланган «муҳаббат» нони. Ушбу турдаги нон новвойлар томондан махсус тайёрланади.

    Никоҳ тўйи учун буюртма асосида тайёрланган «муҳаббат» нони. Ушбу турдаги нон новвойлар томондан махсус тайёрланади.
    Фото: «Дарё» / Элёр Мамажонов

    Қуда патир. Одатда ушбу нон унаштирув маросимларида, тўй маросимида қудалар учун ёзилган дастурхонларга қўйиш учун сотиб олинади. Ушбу патир бозорда асосан тўй мавсумида сотилади.

    Қуда патир. Одатда ушбу нон унаштирув маросимларида, тўй маросимида қудалар учун ёзилган дастурхонларга қўйиш учун сотиб олинади. Ушбу патир бозорда асосан тўй мавсумида сотилади.
    Фото: «Дарё» / Элёр Мамажонов

    Уй тандирида пиширилган нон. Ушбу нон ҳам андижонликлар томонидан севиб истеъмол қилинади. Уй нони тайёрловчиларнинг фантазиясига қараб турли шаклларда бўлади.

    Уй тандирида пиширилган нон. Ушбу нон ҳам андижонликлар томонидан севиб истеъмол қилинади. Уй нони тайёрловчиларнинг фантазиясига қараб турли шаклларда бўлади.
    Фото: «Дарё» / Элёр Мамажонов

    Фото: «Дарё» / Элёр Мамажонов

    Фото: «Дарё» / Элёр Мамажонов

     

    Дўлтали ва қаймоқли нон. Ушбу нонга дўлта ва қаймоқ қўшиб тайёрланади. Бозорларда камдан кам учрайди.

    Дўлтали ва қаймоқли нон. Ушбу нонга дўлта ва қаймоқ қўшиб тайёрланади. Бозорларда камдан кам учрайди.
    Фото: «Дарё» / Элёр Мамажонов

    Наманган вилояти

    Наманган вилоятининг Поп тумани ҳудудида, Ғурумсарой қишлоғида махсус нон бозори фаолият кўрсатади. Бу бозордан Қамчиқ довони орқали пойтахтга йўл олганлар ёки аксинча, Тошкентдан қайтаётган йўловчилар патир нонларни харид қилади.

    Бозорда 100 дан ортиқ нон ишлаб чиқарувчилар ва уларнинг новвойхоналари, дўконлари, расталари мавжуд. Улардан айримлари, масалан, «Дилмурод патир» ўзига хос брендга айланишга улгурган. Ушбу бозорни ҳам айнан мазкур бренд асосчиси Муроджон Сиддиқов 1992 йилда бошлаб берган.

    Попдаги патир бозорида харид қилинган нонлар пойтахт Тошкент, Ўзбекистоннинг турли вилоятлари ва хорижга — Россия, Жанубий Корея, Туркия ва Саудия Арабистонига юборилади.

    Поп нон бозорида оддий патир, сариёғли патир, дўлтали патир, қаймоқли патирларни харид қилиш мумкин. Уларнинг нархи ҳам шунга қараб бир донаси 4 мингдан 6 минг сўмгача.

    Гижда нон.

    Гижда нон.
    Фото: «Дарё» / Фурқат Эрматов

    Тандирда пишаётган патир нон.

    Тандирда пишаётган патир нон.
    Фото: «Дарё» / Фурқат Эрматов

    Тайёр патир нон.

    Тайёр патир нон.
    Фото: «Дарё» / Фурқат Эрматов

    Бозор растасидан ўрин олган гижда нон.

    Бозор растасидан ўрин олган гижда нон.
    Фото: «Дарё» / Фурқат Эрматов

    Фото: «Дарё» / Фурқат Эрматов

    Фото: «Дарё» / Фурқат Эрматов

    Қаймоқли патир

    Қаймоқли патир
    Фото: «Дарё» / Шоҳрух Кенжаев

    Дўлтали патир

    Дўлтали патир
    Фото: «Дарё» / Шоҳрух Кенжаев

    Сариёғли патир

    Сариёғли патир
    Фото: «Дарё» / Шоҳрух Кенжаев

    Оддий седанали патир

    Оддий седанали патир
    Фото: «Дарё» / Шоҳрух Кенжаев

    Наманганнинг Мингбулоқ туманида асосан кўптирма патир харидоргир саналади. Айтишларича, ушбу нон хамиртуруш солиб тайёрлангани учун шундай номланган. Масаллиғига сут ва ёғ ҳам қўшилади.

    Кўптирма патир салмоғи оғирлиги билан ҳам ажралиб туради. Унинг донаси 1–1,5 килограмм атрофида бўлиши мумкин. Нархи ҳам шунга яраша — 10 минг сўмдан 25 минг сўмгача.

    Новвой Шоира Неъматова 15 йилдан ошиқ вақтдан бери патир ёпиш билан шуғулланиб келади. Ўзидан ташқари тўрт нафар опа-синглиси ҳам шу иш билан банд. Унинг айтишича, Мингбулоқ кўптирма патирининг таъми жуда мазали ва анча муддат, аниқроқ айтадиган бўлса, бир ойгача сақланиб туриши мумкин.

    Кўптирма патир асосан меҳмондорчилик ва тўйлар учун буюртма қилинади. Узоқ сафарга йўл олганлар ҳам Мингбулоқ нонидан ғамлаб олишни одат қилишган.

    Кўптирма патир

    Кўптирма патир
    Фото: «Дарё» / Шоҳрух Кенжаев

    Кўптирма патир

    Кўптирма патир
    Фото: «Дарё» / Шоҳрух Кенжаев

    Тандирдан узилган кўптирма патир саватда ўз жойига олиб келинмоқда.

    Тандирдан узилган кўптирма патир саватда ўз жойига олиб келинмоқда.
    Фото: «Дарё» / Шоҳрух Кенжаев

    Фото: «Дарё» / Шоҳрух Кенжаев

    Кўптирма кулча

    Кўптирма кулча
    Фото: «Дарё» / Шоҳрух Кенжаев

    Фарғона вилояти

    Фарғонанинг туман ва шаҳарларида ноннинг 15 га яқин тури пиширилади ва сотилади.

    Марғилон томонларда кўпроқ ширмой нон ва кулчалар пиширилади. Ширмой нонларнинг кўриниши чиройли, ҳажми кичик, мағзи ширин бўлади.

    Тўй ва бошқа маросимларни Қўқон патирларисиз тасаввур қилиш қийин. Бозорларда гулли ва безакли, седанали ва кунжутли, катта ва кичик ҳажмли Қўқон патирларининг 10 дан зиёд тури сотилади.

    Фарғонадан Тошкентга ёки аксинча пойтахтдан водий вилоятларига йўл олган йўловчи борки, кўзи йўл ёқасидаги патир сотувчиларга кўзи тушади. Қўқон патирлари Қўқон–Тошкент йўлида, Қамчиқ довонига чиқишдан олдин, Данғара тумани ҳудудида пиширилади. Шу жойнинг ўзида, яъни катта йўл бўйларида сотилади. Қизиғи, ушбу патирларнинг устига, албатта, нонвойнинг исми ва телефон рақами ёзилган бўлади. Сариёғ қўшиб тайёрланадиган патирлар жуда мазали ва хуштаъм, есангиз, оғзингизда эриб кетади, шу боисдан маҳаллий аҳоли бу нонларни «печенье патир» деб ҳам аташади.

    Фарғонада ёнғоқли, майизли, седанали, кунжутли нонлар ҳам тайёрланади. Бу нонлар, асосан, тўй-ҳашамлар ва турли маросимларда дастурхонларни безаш, шунингдек, йўқловлар учун харид қилинади.

    Рамазон ойида эса саҳарлик ва ифторлик учун пиёзли, гўштли ва малда нонлар ҳам пиширилади.

    Хонадонларда кунлик истеъмол учун тайёрланадиган нонларнинг эса ҳажми кичик, грамми кўпроқ ва мағзи ширин бўлади.

    Қўқон-Тошкент йўлида, Қамчиқ довонига чиқишдан аввал, Данғара тумани ҳудудида тайёрлаб, сотиладиган Қўқон патирлари

    Қўқон-Тошкент йўлида, Қамчиқ довонига чиқишдан аввал, Данғара тумани ҳудудида тайёрлаб, сотиладиган Қўқон патирлари
    Фото: «Дарё» / Азизжон Эрматов

     

    Нон тайёрлаш жараёни.

    Нон тайёрлаш жараёни.
    Фото: «Дарё» / Азизжон Эрматов

    Пишган нон тандирдан узилмоқда.

    Пишган нон тандирдан узилмоқда.
    Фото: «Дарё» / Азизжон Эрматов

    Тўйлар ва турли маросимлар учун тайёрланадиган кичик ва катта ҳажмли Қўқон патирлари.

    Тўйлар ва турли маросимлар учун тайёрланадиган кичик ва катта ҳажмли Қўқон патирлари.
    Фото: «Дарё» / Азизжон Эрматов

    Хонадонларда истеъмол қилиш учун пишириладиган ширмой, кулча ва патир нонлар.

    Хонадонларда истеъмол қилиш учун пишириладиган ширмой, кулча ва патир нонлар.
    Фото: «Дарё» / Азизжон Эрматов

    Ёнғоқли, майизли, седанали ва кунжутли нонлар.

    Ёнғоқли, майизли, седанали ва кунжутли нонлар.
    Фото: «Дарё» / Азизжон Эрматов

     

    Қашқадарё вилояти

    Қашқадарёлик новвойларнинг маълумот беришича, вилоятда 8-10 хил кўринишдаги нонлар пиширилади.

    «Бунда асосан талабга қаралади. Кимдир тўй учун нон харид қилса, яна кимдир чойхонага, кимдир эса истеъмол учун хонадонига нон сотиб олади. Шунинг учун биз харид қилувчининг талабига қараб, ноннинг кўриниши ва оғирлигини ҳисобга оламиз», — дейди қаршилик новвой Абдуҳамид Раҳматов.

    Ўн йилдан бери Қарши шаҳридаги халқ тилида «Янги бозор» деб номланган бозорда нон сотишни касб қилган Абдуҳамид аканинг айтишича, тўй учун ёки чойхона учун харид қилинадиган нонларнинг кўриниши чиройли бўлиб, камроқ ун сарфланади.

    «Хонадонларга истеъмол учун харид қилинадиган нонлар эса мағзли, грамми кўпроқ бўлади. Ва шу боис ҳам тўй ва чойхоналар учун сотиладиган нонлардан қиммат туради», — дейди «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган новвой.

    Айтилишича, тўй ва чойхоналар учун пишириладиган нонлар новвойлардан 2200–2300 сўм атрофида сотиб олинади. Аҳолига сотилаётган нонлар эса асосан 3000 сўм.

    Оилавий нон пишириб, бозорда сотишни касб қилган Салима Абдуллаеванинг маълумот беришича, у бир кунда уч халта унга пиширилган нонларни сотиб улгуради.

    «Бир халта, яъни 50 кило ундан 100 дона нон чиқади. Кунига уч халта ундан тайёрланган 300 та нонни сотиб улгураман. Сабаби мижозларим кўп», — дейди Салима Абдуллаева.

    Салима Абдуллаеванинг айтишича, Қарши шаҳрида яшовчи аҳоли асосан мағзли, уй шароитида пиширилган нонларни хоҳлайди. Қолаверса, Қаршида республикага машҳур бўлган Самарқанд нонлари ҳам пиширилади.

    «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган деҳқонободлик новвойларнинг айтишича, вилоятнинг Деҳқонобод туманида Сурхондарё вилоятининг Денов туманида пишириладиган халқ тилида «Денов нон» номи билан тилга олинувчи нонлар пиширилади.

    «Денов нони деб номланган нонимиз одатда тандирда 15-20 дақиқа турса пишади. Нонимизга талаб кўп. Тумандошларимиз асосан шу нондан истеъмол қилади», — дейди деҳқонободлик новвой.

    Новвойларнинг айтишича, Деҳқонободда пишириладиган «Денов нони» 2000–2500 сўм оралиғида сотилади.

    Деҳқонободлик яна бир новвой Жамшид Соатовнинг айтишича, Деҳқонободнинг ўзида тўрт-беш хил кўринишга эга бўлган нонлар пиширилади.

    «Деҳқонободда халқ тилида ‘қора нон’ деб аталадиган нон ҳам, ‘Денов нони’ ҳам, асосан туман марказида яшовчи аҳоли талабига кўра пишириладиган мағизли нонлар ҳам пиширилади. Биз асосан туман марказида яшовчи аҳоли талабидан келиб чиқиб, мағизли нонлар пиширамиз. Кунига 500-600 дона нон сотамиз», — дейди новвой Жамшид Соатов.

    Жамшид Соатовнинг айтишича, туман аҳолиси талабига кўра пишириладиган мағзли нонлар 3000 сўмдан сотилади.

    Кузатувларимизга кўра, вилоятнинг Қарши шаҳрида водий нонлари ҳам пиширила бошланган.

    «Водий нонларига ҳам талаб кўп бизда. Аммо нархи бироз қиммат бўлгани боис, ҳамма ҳам водий нонларини сотиб олавермайди. Шу сабабданми кўп қаватли уйлар олдида пиширила бошланган нонлар кўп ўтмай йўқ бўлиб қолади. Новвойлардан сўрасак, талаб камлиги сабаб қопламаётганини айтишади», — дейди Қарши шаҳрида яшовчи фуқаролардан бири.

    «Дарё» мухбирининг аниқлаштиришича, вилоятнинг узоқ қишлоқларидан — Кўл, Ғелон, Сарчашма, Дуоб, Бошчорбоғ, Лангар каби қишлоқларда ҳудуднинг ўзига хос бўлган ҳажми катта нонлари ҳам пиширилади.

    Қаршининг мағзли нонлари.

    Қаршининг мағзли нонлари.
    Фото: «Дарё» / Отабек Қўлдошев

    Қаршида пиширилаётган Самарқанд нонлари.

    Қаршида пиширилаётган Самарқанд нонлари.
    Фото: «Дарё» / Отабек Қўлдошев

    Деҳқонободда пиширилаётган Денов нонлари.

    Деҳқонободда пиширилаётган Денов нонлари.
    Фото: «Дарё» / Отабек Қўлдошев

    Деҳқонободда пиширилаётган мағизли нонлар.

    Деҳқонободда пиширилаётган мағизли нонлар.
    Фото: «Дарё» / Отабек Қўлдошев

    Ғелон қишлоғида пишириладиган нон.

    Ғелон қишлоғида пишириладиган нон.
    Фото: «Дарё» / Отабек Қўлдошев

    Бухоро вилояти

    Бухоро марказий деҳқон бозоридаги нон ва қандолат маҳсулотлари павильонидан 30 дан ортиқ расталар нон савдоси учун ажратилган. Бухоро шаҳридан бўлган Шабон ая Норова 50 йилдан буён новвойлик қилади. 30 йил давомида нонларни ўзи қориб, ўзи тандирга ёпган ва бозорга ҳам ўзи олиб чиққан.

    «8 нафар фарзандим бор, тўрт ўғил, тўрт қиз. Новвойлик ортидан ҳаммаси уйли-жойли бўлди. Келинларим ҳам шу касбни танлади. Ҳар куни саҳар соат 3 да уйғонамиз ва турли маҳсулотлар аралаштирган ҳолда жами бир қоп хамир қорамиз. Соат 05:00 гача хамир етилади. Тонгги соат 07:00 гача 110–120 га яқин нон ва патирларни тандирда ёпиб оламиз ва уларни ўзим савдога олиб чиқаман. Бу нонлар беш турли бўлгани учун хамирлар ҳам беш хил маҳсулотлар билан тўйинтирилади. Фақатгина оддий патир сув ва тузда қорилади. Оби нонга новвот суви қўшиб қорилиши учун у обиноввот нонлари ҳам, деб аталади. Сингак нон, яъни Бухоро шевасида гармқоқ, деб аталадиган нон тайёрлашда эса унига сариёғ ва сут қўшиб қорилади. Гармқоқ нонлар жуда юпқа, худди қуёшга тутсангиз, ўзидан нур ўтказа оладиган тарзда тандирга ёпиб, яхшигина қизартириб олинади. Ота-боболар сўзига кўра, ўзидан офтоб нурини ўтказадиган бундай нонлар шифобахш экан. Ёғли, пиёзли, гўштли патирларимиз унига кунжут ёғи, сут ва бошқа маҳсулотлар қўшиб қорилади», — деди Шабон ая Норова.

    Ширмой нонлар.

    Ширмой нонлар.
    Фото: «Дарё» / Лайло Ҳайитова

    Ромитан ширмой нони.

    Ромитан ширмой нони.
    Фото: «Дарё» / Лайло Ҳайитова

    Обиноввот нон.

    Обиноввот нон.
    Фото: «Дарё» / Лайло Ҳайитова

    Когон шаҳридаги цехда пиширилган патир.

    Когон шаҳридаги цехда пиширилган патир.
    Фото: «Дарё» / Лайло Ҳайитова

    Самарқанд вилояти

    Самарқанд шаҳрининг «Галаосиё» маҳалласи нончилар маҳалласи деса ҳам бўлади. Бу маҳаллада юздан ортиқ новвойлар бор. Маҳалладан Сиёб ва Оби Раҳмат ариқлари ўтган. Улар тезоқар ариқ бўлиб, баъзи жойлари баланддан пастга қараб тушади. Шу боис бу ерда тегирмонлар кўп бўлган. Тегирмончилар янчилган буғдой чангини йиғиб нон қилиб еган. Бу ундан тайёрланган нонлар бошқа жойларда галаосиёникидек чиройли, шаклдор ва мазали чиқмаган. Маҳаллада аста-секин тегирмончилардан новвойлар авлоди, сулоласи шаклланган.

    «Мен нончилар сулоласининг тўртинчи авлодиман. Онамдан нон ёпиш сирларини ўрганиб, ҳозирда уни давом эттиряпман. Онам 40 йил новвойчилик қилган. Новвойчилик биз учун ҳунар ҳисобланади. Бошқа ишда ишласак ҳам, албатта, нон ёпамиз. Ёшлигимдан онамга ёрдам бериб нон ёпишни ўргандим. 20 йил қурилиш соҳасида ишлаган бўлсам-да, нон ёпишни тўхтатмадим. Фарзанларим ҳам новвойлик қилишади. Улар ҳам ҳозирда алоҳида фаолият юритади», — дейди Орзиқул Зоҳидов.

    Орзиқул Зоҳидовнинг айтишича, Галаосиё нонини тайёрлашнинг ўзига хос қийинчиликлари бор. Ушбу нонларга бир сутка давомида ишлов берилади. Қаттиқ қилинган хамир бир соат муштланади. Шу сабабли ҳам кўп куч сарфланади. Зувала қилиниб дам олишга қўйилган нонлар саҳар соат 03:00 да ясалади ва яна тўрт соат дам берилади.

    «Галаосиё нонларига ун, туз ва сувдан бошқа маҳсулот қўшилмайди. Мисол учун, бошқа ҳудудларда ноннинг таъмини яхшилаш учун хамирга ёғ, тухум, сут каби маҳсулотлар қўшилади. Бошқа новвойлар бир қоп унга 100 грамм хамиртуруш қўшса, биз бир қошиқ қўшамиз. Галаосиё нонлари ўтин оловида пишгани учун ноннинг сифатини, шакл-шамойилининг чиройли чиқишини таъминлайди», — дейди Орзиқул Зоҳидов.

    Орзиқул Зоҳидовнинг турмуш ўртоғи Жамила Солиеванинг таъкидлашича, келин бўлиб тушган вақтларида хамир қилишга қийналган. Сабаб эса тайёрланадиган ноннинг хамири қаттиқ бўлган.

    «Бошида хамир қилишга жуда қийналганман. Муштлаш қийин эди. Ҳозир эса ўрганиб кетдик», — дейди Жамила Солиева.

    «Бир кунда бир ярим килолик нондан 80 дона ёпамиз. Нонни тайёрлашда ўзига хос қийинчиликлари бор. Галаосиё нони Самарқанд нонлари ичида энг қийини ҳисобланади. Бу нонни тайёрлаш кўп вақт ва қаттиқ меҳнатни талаб қилади. Бу нонни чиройли чиқариш керак. Агар чиройли чиқармасангиз рақобатда қолиб кетасиз. Нон тайёрлашнинг бир жараёни 15 соатгача вақт кетади. Агар ҳаво совуқ бўлса 24 соат вақт ҳам кетади», — дейди Орзиқул Зоҳидов.

    Марҳамат Давронова ҳам 35 йилдан буён нон тайёрлаб сотади. У киши новвойчиларнинг тўртинчи авлоди ҳисобланади. Оилавий новвойчилик билан шуғулланадиган Марҳамат Давронованинг хонадонига 2019 йилда машҳур ошпаз Баҳриддин Чустий ҳам ташриф буюриб, нон ёпиш сирларини ўрганган.

    «Самарқанд нонини тайёрлашнинг бошқалардан яшириладиган ҳеч бир сири йўқ. Ун, хамиртуруш, сув, туз билан тайёрланади. Бошқа ҳеч нарса қўшилмайди. Нон аввал қорилиб, кейин уни қўлда муштлаб чиқамиз. Шакл берилиб, 12–14 соат давомида иссиқ хонада тиндирилади. Сўнгра тандирда ёпамиз. Нон газда эмас, балки мевали дарахтларнинг ўтинида пиширилгани учун ҳам қизариб бир маромда пишиб, хуштаъм бўлади. Шу хонадонга келин бўлиб тушганимга 40 йилдан ошди. Турмуш ўртоғим, фарзандларим ва келинларим билан бирга нон тайёрлаймиз. Биз пиширадиган ноннинг оғирлиги бир ярим кило чиқади. Шу сабаб бир кунда 80 дона нон ёпилади», — дейди Марҳамат Давронова.

    Самарқандда бир-биридан хуштаъм бўлган арпа нон, чўпон нон, қозон нон, зоғора нон, жиззали нон, седанали нон, жавдар нон, зиғир уруғли нон, сули нон, лочира нон, ғижжа нон, оби нон, маккажўхори нон, қора нон, жўхори нон, райҳон патир, исмалоқ сувли патир, тош патир, қизил лавлаги сувли патирлар каби нонлар тайёрланади.

    Галаосиё нонлари

    Галаосиё нонлари
    Фото: «Дарё»/ Элдор Муҳаммадиев

    Тошкент шаҳри

    Тошкент шаҳрида асосан оби нон, жайдари нон, седанали нон, ширмой (сутли нон), «ромашка», халқ тилида оддий «лепёшка», Тошкент патири, водий патири, юлдузча патир, гижда патир, гўштли патир, гўштли нон, ёғли патир, жиззали патир, пиёзли патир, ёнғоқ, майизли патир каби нонлар ёпилади.

    Бундан ташқари, пойтахтда қора нон ҳам пиширилиб, Чорсу бозоридаги нон сотувчиларининг айтишига қараганда, у тегирмон уни, кепак унидан қорилиб, хамиртуруш қўшилмайди.

    Чорсу бозорида, тахминан, 10–15 нафар новвой ишлайдиган катта умумий новвойхона бўлиб, у ерда ёпилган турли хилдаги нонлар новвойхона ташқарисига олиб чиқиб сотилади.

    Ширмой нонга, ўз номидан англашилиб турганидек, сут ҳамда ўсимлик ёғи солинади. Шунинг ҳисобига бу турдаги нонлар нисбатан юмшоқ бўлади. Патир эса қўй ёки мол ёғига қорилиб, унга жизза, баъзан ёнғоқ, майиз, гўшт сингари маҳсулотлар қўшиб ёпилади.

    Тошкент патирга эритилган ёғ солинади, харидорлар бу турдаги патирни кўпинча фотиҳалар учун сотиб олишади. Водий патири эса қаймоқ ва мол ёғига қорилади.

    Тошкентдаги дўконлардан бирида ишлайдиган новвойнинг айтишича, улар ёпадиган нонлар ўсимлик мойига қорилиши, устига қуритилган сут ҳамда истеъмол содаси аралашмаси суюлтириб суртилиши ҳисобига чиройли ва мазали эканлиги билан ажралиб туради. Бундан ташқари, улар ноннинг таг қисми яхши қизариши учун хамир қориладиган сувга шакар ҳам қўшишади.

    Патир нонни тайёрлаш жараёни

    Патир нонни тайёрлаш жараёни
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Чорсу бозоридаги новвойхонада хамирни зувала қилаётган болакай

    Чорсу бозоридаги новвойхонада хамирни зувала қилаётган болакай
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Нон ясаш жараёни.

    Нон ясаш жараёни.
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Нон ясаш жараёни.

    Нон ясаш жараёни.
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Чорсу бозоридаги новвойхонада новвой пишган нонни узиб олмоқда.

    Чорсу бозоридаги новвойхонада новвой пишган нонни узиб олмоқда.
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    "Ромашка" нон
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Чорсу бозорида сотувга олиб чиқилган нонларни санаётган болакай.

    Чорсу бозорида сотувга олиб чиқилган нонларни санаётган болакай.
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фотиҳа тўйлар учун ёпиладиган кулча патир.

    Фотиҳа тўйлар учун ёпиладиган кулча патир.
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Ёнғоқли патир.

    Ёнғоқли патир.
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Жиззали патир.

    Жиззали патир.
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Қора нон.

    Қора нон.
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Чапда Тошкент патир, ўнгда водий патир.

    Чапда Тошкент патир, ўнгда водий патир.
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Тошкент нон.

    Тошкент нон.
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова
    16.10.2021, 22:51   Изоҳ (0)   64218
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Чирчиқдаги «Кимёгарлар» маданият саройига ташрифидан сўнг Тошкент вилоятига сафарини якунлади

    16.10.2021, 22:48

    Шавкат Мирзиёев Чирчиқнинг «Ифтихор» маҳалласидаги ўзгаришларни кўздан кечирди

    16.10.2021, 22:16

    Ўзбекистон мактабларида инклюзив таълимни ташкил этиш тартиби белгиланди

    16.10.2021, 21:36

    Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузурида Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институти ташкил этилади

    16.10.2021, 21:15

    Қаршиликлар тери заводидан чиқаётган сизот сувларнинг бадбўйлигидан шикоят қилганди. Вилоят ИИБ масъуллари муаммони бартараф этишга киришди

    16.10.2021, 20:35

    Шавкат Мирзиёев Юқори Чирчиқдаги Astrum IT академиясини бориб кўрди

    16.10.2021, 20:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз



    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда дарахт босиб қолган фуқаро вафот этди

    Ўзбекистон | 24 май, 23:21

    Суперлига. “Бухоро” меҳмонда “Сўғдиёна” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 24 май, 23:08

    Тошкент ва Андижондаги ошхона ҳамда хонадонда ёнғин содир бўлди (видео)

    Ўзбекистон | 24 май, 22:40

    Наманган ҳокими 100 йиллиги нишонланаётган мактабдаги “Сўнгги қўнғироқ” тадбирида иштирок этди

    Ўзбекистон | 24 май, 22:00

    Қуёшдан ҳимояловчи кремлардан фойдаланишда тез-тез учрайдиган хатолик аниқланди

    Лайфстайл | 24 май, 21:40

    Самарқанд 2025 йили Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади

    Ўзбекистон | 24 май, 21:25

    Суперлига. “Нефтчи” ўз майдонида бир киши кам бўлиб қолган “Шўртан”ни тор-мор этди

    Спорт | 24 май, 21:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.