Тошкентда катта миқдорда пул ўғирлаганликда гумонланувчи энага қўлга олинди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Юнусобод тумани ИИО ФМБдан келиб тушган хабарга кўра, 12 сентябрь куни соат 16:00 да 36 ёшли аёл Н.Н. 38 ёшли аёл А.К.нинг уйига ёш боласи учун энага сифатида келган. Уй бекаси чалғиганидан фойдаланиб, Н.Н. 10 100 долларни ўғирлаб кетган.
Хабарда айтилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) бўйича жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
Изоҳ (0)