Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг жадал ривожланаётган давлатлардан бири сифатида минтақада хавфсизликни сақлашда муҳим рол ўйнайди. Бу ҳақда 20 сентябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган халқаро анжуманининг очилишида Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Андрей Руденко айтиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дарё» мухбири.
«Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг жадал ривожланаётган давлатлардан бири сифатида минтақада хавфсизликни сақлашда муҳим роль ўйнайди. Бу қўшни Афғонистондаги вазиятни ҳисобга олган ҳолда, айниқса, долзарб масаладир», — деди у «Россия ва Ўзбекистон ҳамкорлигининг янги тарихий босқичидаги тараққиёт ва хавфсизлик таҳдидлари» номли халқаро анжуманда.
Россиялик дипломат ШҲТга раислик Ўзбекистонга ўтганини ҳам қайд этди. Андрей Руденконинг билдиришича, Ўзбекистон ҳозирда ташкилот олдида турган вазифаларни муваффақиятли ҳал эта олади.
Ушбу тадбирда Андрей Руденко Шавкат Мирзиёевнинг Россияга давлат ташрифига тайёргарлик кўрилаётганини, Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига киришида Россия зарур кўмак беришга тайёрлигини ҳам айтганди.
Изоҳ (0)