Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 20 сентябрь, душанба куни Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденкони қабул қилди, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.
Қайд этилишича, суҳбат чоғида Ўзбекистон—Россия кун тартибининг долзарб масалалари, аввал эришилган келишувларнинг амалга оширилиши ҳолати, шунингдек, бўлажак тадбирлар жадвали муҳокама қилинди. Россияга амалга ошириладиган олий даражадаги ташрифга тайёрларликни фаол давом эттиришга келишиб олинди.
Томонлар халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлиги юзасидан ҳам фикр алмашди.
Афғонистондаги сўнгги воқеаларни ҳисобга олган ҳолда минтақадаги мавжуд вазият ва унинг келгуси ривожи кўриб чиқилди.
Изоҳ (0)