• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Франция АҚШ ва Австралиядаги элчиларини чақириб олмоқчи

    Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ив Ле Дриан АҚШ ва Австралиядаги элчиларини маслаҳатлашувлар учун Парижга чақириб олмоқчи. Бу ҳақда Франция Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Depositphotos

    Фото: Depositphotos

    Қайд этилишича, ТИВ вазири Франция президенти Эммануэль Макроннинг илтимосига биноан элчиларни чақириб олишга қарор қилган. Бу қарор 15 сентябрь куни Австралия ва АҚШ томонидан берилган баёнотларнинг ўта жиддийлиги билан оқланади, дейилади дипломатик идорада.

    «Австралия ва Франция 2016 йилдан бери олиб бораётган океан даражасидаги сув ости кемаси лойиҳасидан воз кечиш ва АҚШ билан янги ядровий двигателли денгиз кучлари соҳасида ҳамкорлик қилиш имконини берадиган янги альянсни эълон қилишнинг оқибатлари бизнинг иттифоқимиз, шериклигимиз ва Ҳинд-Тинч океани минтақасининг Европа учун аҳамияти ҳақидаги тасаввурларимизга таъсир қилади», — дейилади ТИВ баёнотида.

    Австралия ташқи ишлар вазири Марис Пейн Франция элчиси Жан-Пер Тебонинг Парижга чақириб олинишидан афсус билдирди.

    Пейн Австралиянинг француз сув ости кемаларини сотиб олиш бўйича шартномани рад этишидан Франциянинг ҳафсаласи пир бўлганини тушунишини айтиб, лекин бу қарорни миллий хавфсизлик манфаатларини таъминлаш билан изоҳлади. Вазирнинг қўшимча қилишича, Канберра Париж билан муносабатини қадрлайди ва келгусида ўзаро мулоқотни давом эттиришга тайёр.

    Ўз навбатида, Тебонинг таъкидлашича, Австралия Франция билан битимдан чиқиши мумкинлиги ҳақида маълум қилмаган. Элчининг айтишича, у шартноманинг бекор қилиниши ҳақида Австралия матбуотидан билган, ваҳоланки Канберрада ўз қарорини етказиш учун кўплаб имкониятлар бор эди.

    Аввалроқ Австралия, АҚШ ва Буюк Британия янги мудофаа альянси — AUKUS’ни тузган эди. AUKUS’нинг илк йирик ташаббуси Австралияни атомли сувости флоти билан қуроллантириш бўлди. Янги ҳамкорлик фонида Австралия Франциянинг Навал Group ҳарбий кемасозлик компанияси билан тузган рекорд даражада қиммат шартномани тўхтатди.

    Австралия уни 2016 йилда имзолаган, шартнома 12 та оддий сувости кемасини қуришни назарда тутган. Лойиҳага 90 миллиард Австралия доллари (66 миллиард АҚШ доллари) талаб қилиниб, бу шартнома Австралия денгиз флоти тарихидаги энг қиммати бўларди.

    Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ив Ле Дриан шартноманинг бекор қилинишини «орқадан пичоқ уриш» деб атаган. Шунингдек, бекор бўлган шартнома туфайли Франция АҚШ билан бирга Чесапик денгиз жангининг 240 йиллигига бағишланган тантаналарни нишонлашдан бош тортган.

    18.09.2021, 16:15   Изоҳ (0)   14120
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ғарбий Африка давлатлари Гвинеяда тўнтариш уюштирган ҳарбийларни сайловлар ўтказишга чақирди

    18.09.2021, 13:33

    АҚШ Эрон, Ливан ва Кувайтнинг бир қатор фуқароларига санкциялар жорий этди

    18.09.2021, 10:15

    Арманистон суди собиқ президент Роберт Кочарянга Россияга боришни тақиқлади

    18.09.2021, 09:35

    Эрдўғон янги китобини АҚШда дунёнинг етакчи давлатлари раҳбарларига тақдим этади

    18.09.2021, 08:33

    Мексикалик наркобарон Эл Чапонинг уйи лотереяда ўйналди

    17.09.2021, 23:47

    Британияда шаҳзода Филиппнинг васиятномаси 90 йилдан кейин эълон қилинадиган бўлди

    17.09.2021, 23:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50

    Ў тган 32 йил: Собиқ Совет давлатларида аҳоли жон бошига даромад қандай ўзгарди?

    Ўзбекистон | 23 август, 19:39

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40

    Туркия биринчи хоними Мелания Трампга Ғазодаги вазият борасида мактуб йўллади

    Дунё | 23 август, 18:25

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.