Самарқандда Cobalt ҳайдаб кетаётган вояга етмаган бола йўл четида тўхтаб турган 3 та машинага бориб урилиб, ЙТҲ содир этди.
Вилоят ИИБ ЙҲХБ хабарига кўра, воқеа 2021 йил 14 сентябрь куни соат 12:30 ларда юз берган. 17 ёшли С.М. Cobalt’ни Самарқанд шаҳрининг Мирзо Улуғбек кўчаси томонидан Гагарин—Амир Темур кўчаси томонга ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни йўқотиши натижасида йўлнинг ўнг томон четки қисмида тўхтаб турган Nexia, Nexia-2 ҳамда Matiz автомашиналарига бориб урилган.
Оқибатда автомашиналар оралиғида турган I.С. тан жароҳати олиб, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиалига мурожаат қилган. Самарқанднинг STV телеканали берган маълумотда эса икки киши: ҳодиса вақтида машинага ўтирмоқчи бўлган эркак ва машина ичида бўлган 8 ёшли бола жабрлангани қайд этилган.
ЙТҲ оқибатида автомашиналарга моддий зарар етказилган.
Айни пайтда ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)