• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзбекнефтгаз»: Бошқарув раиси бошчилигида табиий газ қазиб чиқариш билан боғлиқ лойиҳалар ижроси юзасидан «Зеварда» конида сайёр йиғилиш ўтказилди 

    Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов томонидан тасдиқланган «йўл харитаси»да табиий газ қазиб чиқариш, углеводородлар захирасини ошириш бўйича «Ўзбекнефтгаз» АЖ олдига бир қатор вазифалар белгилаб берилган. «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари вазифалар ижросини Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси мисолида ўрганмоқда.

    Ишчи гуруҳ аъзолари жамиятга тегишли конларда газ қазиб чиқаришни кўпайтириш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар ва амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича ишларни ўрганиш мақсадида, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг «Зеварда» конида бўлди.

    «Зеварда» конида ташкил этилган штабда департамент бошлиқлари, бошқарма директори, ўринбосарлари, кон бошлиқлари ва мутахассислари иштирокида сайёр йиғилиш ўтказилди.

    Йиғилишда, Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов томонидан тасдиқланган «йўл харитаси»да Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида йил охиригача режалаштирилган ишларнинг ижроси ҳолати бўйича бошқарма бошлиғининг ҳисоботи эшитилди.

    Бошқарув раиси 2021 йил якуни билан 34,1 миллиард куб метр табиий газ қазиб чиқаришни таъминлаш ва 103,0 фоиз ўсиш суръатига эришиш кераклигини таъкидлади. Ўз навбатида, Муборак бошқармаси бўйича режалаштирилган геологик-техник тадбирлар ҳисобига 394,5 миллион куб метр табиий газ, 2,8 минг тонна газ конденсати қазиб чиқаришга эришилиши каби муҳим вазифа турганлигини эслатиб ўтди.

    Шундай экан, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси бўйича 16,6 миллиард куб метр табиий газ қазиб олиш (ўсиш суръати 100,9 фоиз), бунинг учун 11 та конларда 39 та янги қудуқларни бурғилаб ишга тушуриш (шундан III чоракда 10 та, IV чоракда 29 та) лозим. Бундан ташқари, 17 та кондаги 68 та қудуқда мукаммал таъмирлаш ва интенсификация ишларини бажариш шарт қилиб белгиланди.

    Йиғилишда «Йўл харитаси»да белгиланган тадбирларни амалга ошириш ишларига жалб қилинган пудратчи ташкилотлар билан қудуқларни бурғилаш, капитал таъмирлаш ишларини жадаллаштириш, технологик объектларни белгиланган муддатларда ишга тушириш учун олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишларини тезлаштириш юзасидан муҳокамалар ўтказилди.

    Шунингдек, Муборак бошқармасига қарашли кон бошлиқларининг ўтган 8 ой мобайнида режа кўрсаткичлари бажарилиши бўйича ҳисоботлари тингланди, йўл қўйилган камчиликлар, режа кўрсаткичларининг бажарилмаслик сабаблари таҳлил қилиниб, йил охиригача режалаштирилган чора-тадбирлар, лойиҳалар тақдимотлари кўриб чиқилди.

    Мавжуд муаммоли масалаларни ҳал этиш учун зарур чора-тадбирларни кўриш бўйича тегишли департамент бошлиқлари ва бошқарма раҳбариятига топшириқлар берилди.

    Йиғилиш давомида «Йўл харитаси»да белгиланган ҳар бир тадбирларнинг бажарилиши бирма-бир кўриб чиқилди. Табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, айниқса, куз-қиш мавсумида аҳоли ва саноат тармоқларини табиий газ етказиб бериш барқарорлигини таъминлаш учун қудуқларни бурғилаш, капитал таъмирлаш ва технологик объектларни ишга тушириш борасида олиб борилаётган ишлар ижроси, йил охиригача амалга оширилиши белгиланган тадбирлар муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

    Бошқарув раиси томонидан «Жанубий кемачи» конида қўшимча 12 километр газ қувурини монтаж қилиш ва газни дастлабки тайёрлаш қурилмаларини ишга тушириш, «Зеварда» конида узунлиги 5,7 километр газ қувурини қурилиш билан тугатиб, белгиланган муддатларда ишга тушириш бўйича вазифалар ва топшириқлар берилди.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати

    11.09.2021, 16:30   Изоҳ (0)   17439
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси раҳбари Геда Вали ноябрда Тошкентга келади

    11.09.2021, 15:11

    Ўзбекистонда омбудсманнинг минтақавий вакиллари фаолияти йўлга қўйилади

    11.09.2021, 14:54

    Тошкент вилоятида алиментдан қарийб 12 млн сўм қарздорлиги бор эркак собиқ турмуш ўртоғини МИБ бўлимида пичоқлади

    11.09.2021, 13:12

    Шерзод Шерматов Қашқадарёдаги мактаб полида ўқиётган ўқувчилар сурати юзасидан муносабат билдирди

    11.09.2021, 12:52

    Қозоғистондаги зилзила Тошкентда сезилди. ФВВ эса зилзила Ўзбекистонда сезилмагани ҳақида ахборот берди

    11.09.2021, 12:13

    Ўзбекистонда коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлар 3 млн нафардан ошди

    11.09.2021, 11:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.