Ўзбекистон шимолига 8 сентябрь куни Волга бўйи ҳудудларидан салқин ҳаво кириб келиб, 9 сентябрда салқин ҳаво массаси мамлакатнинг барча ҳудудини қамраб олганди. «Ўзгидромет»нинг маълум қилишича, 10 сентябрь, жума куни республика ҳудудига совуқ оқим кириб келиши давом этади.
Шу куни кундузи ҳарорат 24-27 даражагача пасаяди ва ўртача кўп йиллик қийматлардан 2-4 даражага паст бўлади. Республиканинг катта қисмида асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин, баланд тоғларда баъзи жойларда ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор.
Айрим жойларда шамол тезлиги 17-22 метр/секундгача кучайиши мумкин.
Шанба ва якшанба куни совуқ антитциклон таъсири ҳисобига ҳарорат кечалари 12-15 даражагача пасаяди, кундуз кунлари эса аста-секин исийди ва якшанба куни ҳарорат 27-30 даражагача кўтарилади.
Изоҳ (0)